Франция Ғарбнинг маънавий заифлиги ҳақида гапирган Солженицинни ҳақ деб топди

© Sputnik / А. НатрускинПисатель А. Солженицын отвечает на вопросы слушателей.
Писатель А. Солженицын отвечает на вопросы слушателей. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рус ёзувчиси Ғарбни кутаётган маънавий қашшоқлашув ҳақида огоҳлантирганди. Де Вильенинг таъкидига кўра, агар илгарилари ғарб мамлакатлари эркинлик муҳофазачиси бўлган бўлса, эндиликда улар АҚШ иродаси ва истеъмолчилар жамиятининг асирига айланган

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Александр Солженицинни шахсан билган франциялик ёзувчи ва сиёсатчи Филипп де Вилье Le Figaro нашрига берган интервьюсида россиялик ёзувчи томонидан айтилган Ғарбнинг маънавий заифлиги ҳақидаги гапини тўғри, дея топди.

Представитель МИД РФ о ситуации на Корейском полуострове - Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ вакили: “Бизга яна ҳужум қилишни хаёлингизга ҳам келтирманг”

Сиёсатчи Франциядаги Вандей инқилоби шарафига очилган ёдгорликнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Солженициннинг нутқини ёдга олди.

Рус ёзувчиси Ғарбни кутаётган маънавий қашшоқлашув ҳақида огоҳлантирганди. Де Вильенинг таъкидига кўра, агар илгарилари ғарб мамлакатлари эркинлик муҳофазачиси бўлган бўлса, эндиликда улар АҚШ иродаси ва истеъмолчилар жамиятининг асирига айланган.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, илгарилари НАТО эркин дунё рамзи бўлган, эндиликда эса ҳаммаси тубдан ўзгарган. "Эндиликда Россия ҳар қандай инқилобий ғояларда халос бўлган. У эркин дунё тимсолига айланди. Кўплаб жиҳатлар бўйича жим бўлиб қолган Ғарб, қулликдаги дунё даражасигача тушди. Биз американча сиёсий-низо колониясига айландик", - деди Вилье.

Бундан ташқари, француз сиёсатчиси, Россия президенти Владимир Путинни олқишлаб, Россия етакчисининг мамлакатнинг фуқаролик, маданий ва маънавий ҳаётини тиклашга оид ҳаракатларини юқори баҳолаган ва айнан шу туфайли Путин Россия халқи томонидан тан олинганлигини эътироф этиб ўтган.

Ежегодное послание президента РФ В. Путина Федеральному Собранию - Sputnik Ўзбекистон
Путиннинг мурожаати: дунёни ларзага солган икки соат

Путин туфайли Россия энди Хитой ва Ҳиндистон билан халқаро тизим юрагидан ўрин олди, АҚШ босими туфайли Ғарб овози эшитилмай қолган бир қутбли блокка қаршилик кўрсатмоқда, деб қўшимча қилди де Вилье.

Сиёсатчи, шунингдек, Россия номига эълон қилинаётган европа санкцияларини аҳмоқлик, деб ҳисоблашини, нега деганда улар, Европани Россиядан узоқлаштираётганини, Европанинг келажаги АҚШда ҳал қилинмаслиги лозимлиги ҳақида гапирган.

"Россия Хитой ва Европа ўртасида жуда муҳим боғловчи ҳалқа бўлиши керак", - деб ҳисоблайди фарнцуз сиёсатчиси.

Янгиликлар лентаси
0