Ростислав Ищенко
Путиннинг Федерал Кенгашга мурожаати президент сайлов кампанияси элементларидан бири бўлади, дея умид қилиш тўғри бўлар эди. Бу умидлар ўзини оқлаган бўлсада, фақатгина шу маънода-ки Владимир Путин жуда ўзгача, ностандарт сайлов кампаниясини олиб бормоқда.
Президент атайдан сайловолди агитацияси билан ҳаттоки қизиққани йўқ, у намойишкорона кундалик вазифаларини бажармоқда. Бошқа номзодларнинг югур-югури фонида, у учун сайловолди пойгаси деярли йўқ ҳисоб. У ҳеч ким билан баҳслашмаяпти, агитация қилмаяпти, эртагаёқ "ёрқин келажак" ваъдасини ҳам берган эмас. У шунчаки ўз вазифаларини бажармоқда.
Шу маънода ҳам мурожаат Путиннинг сайлов кампанияси рамкаларига тўлалигича мос тушди, дейиш мумкин. У умуман сайлов ҳақида эмас. У нималар амалга оширилгани ва нималарни амалга ошириш лозимлиги ҳақида. Яқин йиллар ва яқин ўн йилликлар учун қилинган режалар ҳақида. Россиянинг геосиёсий позициялари ҳақида.Мамлакат ва халқ келажаги ва бу келажакни қай тарзда нафақат фаровон балки ишончли ҳимояланган қилиш ҳақида. Энг асосийси, у ўнлаб, балки юзлаб сайлов кампанияларидаги каби ўлдирилмаган филларни тарқатиш билан шуғуллангани йўқ.
Ушбу мурожаат билан, қуйидагилар намойиш этилганди: ҳукумат ўзига ишонади, халқ томонидан қўллаб-қувватланишини ҳис этади. Айнан шу туфайли Россия замонавий нотинч дунё чақириқларига гўёки метин каби муносабат билдирмоқда, уни ликиллатишга уринишлари сари мустаҳкам бўлиб бормоқда.
Серқутб дунё
Бир неча йил олдин Путин Россия ўта қудратли давлат эмаслиги, бу мақомни эгаллашга ҳатто интилмаслиги ҳақида баёнот қилган эди. Аммо бу таъкид, демак шундай ҳисоблаш учун асос борлиги билан ўз-ўзини инкор этарди. Мозамбик ёки Парагвай, Бразилия ёхуд Германия етакчиларнинг калласига унинг давлати — сверхдержава эмас деган баёнот билан чиқиш сингари фикр келмаслиги аниқ. Бу шундоқ ҳам барчага маълум.
Бундан келиб чиқадики, ўта қудратли давлат мақомини рад этган Путин, Россияни шундай ҳисоблаш учун асос борлигини таъкидлаган эди.
Тушунишимча, юқоридаги таъкиднинг айтилишига сабаб, "қудратли давлат" атамаси иккиқутбли дунё даврида пайдо бўлган. Иккинчи жаҳон урушигача кўпқутбли дунёда "қудратли давлат" атамаси қўлланилар, ва бундай давлатлар сони турли даврларда ўнтагача бўлган.
СССР тарқагач, қолган ягона қудратли давлат — АҚШни — глобал гегемон деб атай бошлашди. Россия кўп қутбли дунёни яратиш тарафдори эканлигини инобатга олсак, қудратли давлат деган мақомдан намойишкорона воз кечиш ягона гегемонлик жойини эгаллаб олиш ёки биполяр дунё форматига қайтишга бўлган интилиш унда йўқлигидан далолат бериши лозим.
Шундай эса-да, 1 март куни Москва Манежида россия парламентарийларига мурожаат ўта қудратли давлат етакчиси томонидан йўлланди. Ёки, таъбир жоиз бўлса, коинотдаги субъектлилик ва беҳудуд суверинатга эга бўлган учта давлат раҳбари томонидан. Бу воқеа бутун дунё эътиборида бўлганини айнан шу билан изоҳлаш мумкин.
Коинот кўламидаги иқтисодий масалалар
Владимир Путин томонидан Россия учун биринчи галдаги сифатида белгиланган масалаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши глобал иқтисодиётнинг ярмини назорат қилувчи, коинотнинг учдан икки қисм аҳолисига эга бўлган дунёнинг тенг ярмидан кам бўлмаган давлатлар иштирокини назарда тутади.
Россия президенти трансевроосиё савдо йўллари ҳамда Шимолий денгиз йўли ривожига жуда катта эътибор қаратди. Мавжуд ва режалаштирилган россия портлари, темир йўл ва автомобил транзит йўллари қуввати Россияни коинотнинг боғловчи маркази — дунё савдо йўлларининг бош чорраҳасига айлантиришини назарда тутади.
Бу шунингдек, тобора олдинга интилаётган Россиянинг ички инфратузилмас ривожи билан ҳам тўлдирилиши керак. Биринчи галда транспорт инфратузилмаси билан. Жаҳон иқтисодий муносабатларининг оғирлик маркази Осиё — Тинч океани минтақасига томон силжиши эса Россиядан Узоқ Шарқни ва Чекка Шимолни имкон қадар тезроқ ўзлаштиришни талаб этади. Чунки яқин ўн йилликда бу минтақаларда уларни ривожлантириш учун керак бўлган миллионлаб одамлар пайдо бўлиши керак, у ерларда бу одамлар нафақат иш, балки Россиянинг европа қисмида эришилган қулай шарт-шароитлар билан ҳам таъминланиши зарур.
Таъкидлаганимдек, Россия ўз олдига қўйган масалаларни ҳаётга татбиқ этишга — фақатгина ўта қудратли давлатгина қодир. Йўқ, бунинг сабаби бошқа иқтисодиётлар тезкорлик билан ривожлана олишга ёки бошқалардан ўзиб кетишга қодир технологик ечимларни ёки қизиқарли бўлган транзит имкониятларини таклиф этишга қодир эмаслиги учун ҳам эмас. Россия — жуда бой давлат, аммо дастлабки имкониятлари Россияникидан анча анча олисда бўлган мамлакатлар иқтисодиёти шиддат билан ривожлангани тарихдан маълум.
Шунчаки, агар кимдир топса, кимдир албатта йўқотган бўлади. Агар транзит йўллар, жаҳон савдоси, саноат ишлаб-чиқариши, юқори технологиялар, истиқболли илм-фан Россия томон силжиган экан, у ҳолда улар қаердандир кетаяпти, демак.
Ва ўша қаердир бу ҳолатдан норози. Россиянинг бир неча бор ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳақидаги таклифларига қарамай, ғарблик ҳамкорлар куч билан (иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий босим билан) бир томонлама устуворликни сақлаб қолишга уриндилар. Муваффақиятсизликлар кетма-кетлиги улар олиб бораётган сиёсатни соғломлаштирмади — аксинча, янада ғазабнок қилди.
Шундай қилиб, ўзингизнинг лойиҳа ва ютуқларингизни ҳимоялашни билишингиз керак. Шу жумладан, халқаро ҳуқуқни тан олмайдиган қўпол кучлардан ҳам.
Яратиш ва ҳимоялаш
Путиннинг ушбу маърузаси — Россия позициясини англатишда туб бурилиш ясади. Путин ўз мурожаатида биринчи марта Ғарбга панд-насиҳат қилиш ва Россияга босим ўтказишнинг бефойдалигини тушунтириш ўрнига мамлакатни енгиб бўлмаслик ҳақида далилларни келтириб ўтди. РФ Қуролли кучлари етарли даражада ислоҳ қилинган, давр талабига мос ҳолатга келтирилган, энг янги (кўп ҳолларда ноёб ва коинотда ҳали ҳеч кимда бўлмаган) қуроллар билан қуролланган ва улардан фойдаланишга ўргатилган. Шу боис Россия армияси бугунги кунда дунёнинг энг кучли ва балансга келтирилган армияси саналади. Шу боис ҳам Путин ўзининг ушбу мурожаатида Россияга ёки унинг иттифоқдошларига қарши тажовузкорлик акти шу заҳоти кенг кўламдаги ҳарбий жавобга олиб келиши ҳақида баёнот қила олди.
Шундай қилиб, ўта қудратли давлатнинг охирги шарти бажарилди — жадал ривожланаётган иқтисодиётга эга бўлиш камлик қилади, (инсон ҳаёти доираларида) туганмас табиий ресурсларга ҳам эгалик қилиш етарли эмас, энг олд транспорт инфратузилмасига эга бўлиш ёхуд уни яратиш ҳам кам. Буларнинг барчаси фақатгина давлат ҳар қандай тажовузкордан ўз ютуқларини ҳимоялай олсагина иш беради.
Шу боис, президент нутқининг ҳажм жиҳатдан унчалик катта бўлмаган, аммо маълумотлар ва ҳиссиётга бой, Россиянинг қурол-яроғ соҳасидаги ютуқларига бағишланган қисми чет элда катта шов-шувларга сабаб бўлди. Россиянинг иттифоқдошлари сингари, уни йўқ қилишга интилаётган "ҳамкорлари" ҳам ларзага тушди. Пентагоннинг муносабати орадан икки соат ўтиб пайдо бўлди.
Америкаликлар "агар бу рост бўлса" деган сўзлардан бошлаб, ўзларининг тўлиқ ночорлигини билдирувчи далиллар билан якунлар эди.
2018 йилнинг 1 март санасида бутун дунё Россия нафақат ҳар қандай давлат тажовукорлигидан, балки коалиция таркибидан қатъий назар ҳам ишончли ҳимояланганини билиб олди. Путин Москванинг ҳеч кимга тажовуз қилишни режалаштирмаётганини ҳам эслатиб ўтди. Аммо бунинг кераги ҳам йўқ. Россияга қарши сўнгги ўн йилликда гибрид урушини олиб бораётганлар учун уларга Россиянинг ҳужум қилмаслиги эмас, балки уларда Россияга тажовуз қилиш имконияти йўқлиги катта фожеадир.
2018 йилнинг биринчи март санаси — Pax Americanaнинг ниҳояси санасидир. У узоқ вақт касал бўлди, аммо ўзини тетик тутишга ҳаракат қилди, ўлишни хоҳламади. У ҳозир ҳам "шифокор унга моргга йўлланма бергани"га кўнишни истамаяпти. Аммо эндиликда ўзининг аввалги ҳолатида мавжуд бўла олмайди. Ўзининг иқтисодий ва сиёсий асосларини тубдан қайта қуриш учун эга бўлган вақтни эса нўноқларча сарфлаб юборган ва эндиликда гўзал ва даҳшатли янги дунёга қўшила олмайди.
Ўн бир йил муқаддам Мюнхенда Ғарбни огоҳлантирган Путин Москвада бунга нуқта қўйди. Кечки Вашингтон қурган тартиб энди йўқ, янгиси эса ҳали яратилмаган. Яқин ўн йилда Россия иттифоқдошлари билан уни яратиш ниятида. Ғарб коллективи бу ҳаёт байрамига кечикиб бўлди, аммо алоҳида мамлакатлар ҳали охирги вагонларга чиқишга улгуришлари мумкин.