ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг янги турдаги стратегик қурол-яроғлар ҳақидаги сўзларига Пентагоннинг реакцияси АҚШ фуқароларини тинчлантиришга қаратилган, деди РИА Новостига Россия Мудофаа вазирлиги қошидаги жамоатчилик кенгаши аъзоси, ҳарбий эксперт Игорь Коротченко.
Пентагоннинг расмий вакили Дана Уайт "АҚШ Путиннинг гапларидан "ҳайратга тушмаганини" ва "нима бўлган тақдирда ҳам ўз давлатини ҳимоя қилишга тайёрлигига" ишончи комиллиги ҳақида баёнот қилган эди. Шунингдек, Путиннинг чиқиши вақтида "АҚШга ҳужум" акс эттирилган видеороликларнинг намойиши АҚШ Давлат департаменти томонидан "масъулиятсиз"дея баҳоланди.
"Пентагоннинг баёнотлари Россия президенти Владимир Путиннинг чиқишидан сўнг руҳий таъсирни пасайтиришга қаратилганини тушуниш керак. Путин Штатларга таҳдид қилмади, у шунчаки, АҚШнинг ракетага қарши глобал мудофаа тизимини яратишга бўлган ҳар қандай уриниши муваффақиятга олиб келмаслигини, ядровий қуроллар соҳасидаги мавжуд устуворлик, АҚШ бунга қанчалик ҳаракат қилмасин, ҳеч қачон ўзгармаслиги ҳақида огоҳлантирди" — деди Коротченко.