ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродов ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Виолен де Вильмор ўзаро учрашувда икки давлат экстрадиция ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар тузиш борасида музокара ўтказди.
Учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг кенг йўналишлари, жумладан, экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши кураш ҳамда инвесторларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича фикр алмашдилар.
"Франция элчиси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ходимлари учун Франция давлатидан соҳа мутахассислари, экспертларни жалб этган ҳолда биргаликдаги ўқув машғулотларини ўтказишга қизиқиш билдирди”, - дейилади Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабарида.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва эришилган ютуқлар Виолен де Вильмор томонидан юқори баҳоланди.