Ўзбекистон ва Тожикистон чегараси орқали 9 та ўтиш пункти тантанали равишда очилди. Ўзбекистон ТИВ "Кўлоб-Москва" йўналиши бўйлаб биринчи йўловчи поезди "Амузанг" темир йўли ўтказиш пункти орқали 7 мартдан қатнашини хабар қилди.
Бу - икки давлат ўртасида 2010 йилда қурилган баландлиги 3 метр ва узунлиги 10 метрлик тўсиқнинг бузиб ташланишидан кейин энг шов-шувли ва интизорлик билан кутилган янгилик бўлди.
Ўзбекистон президентининг Тожикистонга сафари эса икки давлат ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очиши кутилаяпти.