https://sputniknews.uz/20211019/tojikistondan-ozbekistonga-avtobus-qatnovi-boshlandi-chipta-narxi-qancha-20969035.html
Тожикистондан Ўзбекистонга автобус қатнови бошланди: чипта нархи қанча
Тожикистондан Ўзбекистонга автобус қатнови бошланди: чипта нархи қанча
Sputnik Ўзбекистон
Тожикистондан Ўзбекистонга ва аксинча қатнайдиган автобусларга чиптани қачон ва қандай олиш мумкин - тафсилотлар хабаримизда 19.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-19T16:15+0500
2021-10-19T16:15+0500
2021-10-19T17:29+0500
дунёда
ўзбекистон – тожикистон дўстлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/13/20969483_0:0:1440:810_1920x0_80_0_0_feef26cddda7e205da875d257c2a2f41.jpg
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Тожикистоннинг Хўжанд шаҳри автовокзалидан Ўзбекистонга биринчи автобус қатнови амалга оширилди. Бу ҳақда Sugdnews ташувчи компаниясига таянган ҳолда хабар бермоқда.Маълум бўлишича, Хўжанддан Тошкент шаҳрига ташувларни Тожикистоннинг Asian Express компанияси амалга оширмоқда. Биринчи рейсга 50 нафар йўловчи чипта харид қилган.Автобус Хўжанднинг 16-микрорайонидаги автобус саройидан амалга оширилмоқда. Автобус Тожикистондан Тошкентдаги Собир Раҳимов номли автостанцияга 4-4,5 соатда келади.Компания вакили Анвар Ғиёсовнинг ҳикоя қилишича, чипталар автобус йўлга чиқишидан бир кун олдин 100 сомони (тахминан 95 минг сўм)дан сотилмоқда."Агар масалан, фуқаролар Тошкентга 21 октябрда бормоқчи бўлишса, у ҳолда чиптани 20 октябрда олиш керак бўлади. Агар йўловчида коронавирусга қарши вакцина олгани тўғрисида маълумотнома бўлса, у ҳолда манфий ПЗР-тест натижаларини тақдим этиш шарт эмас", - дейди суҳбатдош.Вакцина олмаган йўловчилар эса манфий ПЗР-тест натижасини ўзи билан олишлари керак бўлади, дея қўшимча қилади Гиясов.Маълумот берилишича, биринчи автобус Хўжанддан маҳаллий вақт билан 08:00да чиқиб кетган. Соат 11:00да йўловчилар Тожикистоннинг "Фотехобод" чегара ўтказиш пунктидан ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтишга муваффақ бўлишган.Эслатиб ўтамиз, Хўжанддан Тошкентга автобуслар мунтазам қатнайди. Қиш мавсуми келгунга қадар Тошкентдан Хўжандга маҳаллий вақт билан 18:00да чиқиш мумкин бўлади. Совуқ тушиши билан автобуснинг ҳаракатланиш вақти 16:00га сурилади.
https://sputniknews.uz/20210926/jajji-onglardagi-uruglar-unib-bir-kun-hosil-beradi-20651079.html
https://sputniknews.uz/20210928/samarqandda-ozbekiston-tojikiston-demarkatsiya-komissiyasining-yigilishi-bolib-otdi-20676789.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/13/20969483_180:0:1260:810_1920x0_80_0_0_ba29bfe37e22c3a14e022c80ad7b4a8a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ўзбекистон – тожикистон дўстлиги
дунёда, ўзбекистон – тожикистон дўстлиги
Тожикистондан Ўзбекистонга автобус қатнови бошланди: чипта нархи қанча
16:15 19.10.2021 (янгиланди: 17:29 19.10.2021) Тожикистондан Ўзбекистонга ва аксинча қатнайдиган автобусларга чиптани қачон ва қандай олиш мумкин - тафсилотлар хабаримизда
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Тожикистоннинг Хўжанд шаҳри автовокзалидан Ўзбекистонга биринчи автобус қатнови амалга оширилди. Бу ҳақда Sugdnews ташувчи компаниясига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Хўжанддан Тошкент шаҳрига ташувларни Тожикистоннинг Asian Express компанияси амалга оширмоқда. Биринчи рейсга 50 нафар йўловчи чипта харид қилган.
Автобус Хўжанднинг 16-микрорайонидаги автобус саройидан амалга оширилмоқда. Автобус Тожикистондан Тошкентдаги Собир Раҳимов номли автостанцияга 4-4,5 соатда келади.
Компания вакили Анвар Ғиёсовнинг ҳикоя қилишича, чипталар автобус йўлга чиқишидан бир кун олдин 100 сомони (тахминан 95 минг сўм)дан сотилмоқда.
"Агар масалан, фуқаролар Тошкентга 21 октябрда бормоқчи бўлишса, у ҳолда чиптани 20 октябрда олиш керак бўлади. Агар йўловчида коронавирусга қарши вакцина олгани тўғрисида маълумотнома бўлса, у ҳолда манфий ПЗР-тест натижаларини тақдим этиш шарт эмас", - дейди суҳбатдош.
Вакцина олмаган йўловчилар эса манфий ПЗР-тест натижасини ўзи билан олишлари керак бўлади, дея қўшимча қилади Гиясов.
Маълумот берилишича, биринчи автобус Хўжанддан маҳаллий вақт билан 08:00да чиқиб кетган. Соат 11:00да йўловчилар Тожикистоннинг "Фотехобод" чегара ўтказиш пунктидан ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтишга муваффақ бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, Хўжанддан Тошкентга автобуслар мунтазам қатнайди. Қиш мавсуми келгунга қадар Тошкентдан Хўжандга маҳаллий вақт билан 18:00да чиқиш мумкин бўлади. Совуқ тушиши билан автобуснинг ҳаракатланиш вақти 16:00га сурилади.