ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Тожикистон миллий банки Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегара ҳудудларида валюта алмаштириш шохобчаларини очишни режалаштирди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон Сўғд вилоятидаги Миллий банк ваколатхонасига таянган ҳолда.
"Яқин вақтларда Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегарада назоратдан ўтиш жойлари ёнида валюта алмаштириш шохобчалари ўз иш фаолиятини бошлайди", — дейилган хабарда.
Тожикистон миллий банки ходимининг фикрига кўра, бу қадам чегарадаги вазиятни янада яхшилашга олиб келади. Назоратдан ўтиш жойлари ёнида валюта алмаштириш шаҳобчалари бўлмаганлиги туфайли фуқаролар қора бозорда валюта алмаштиришга мажбур бўлишган.
Банк ва кредит ташкилотлар шанба ва якшанба кунлари ишламаганда ҳаттоки Хўжандда валюта алмаштириш жуда қийин.