Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги тўққиз ўтиш пункти очилди

© uzaОткрытие КПП "Жартепа" между Узбекистаном и Таджикистаном
Открытие КПП Жартепа между Узбекистаном и Таджикистаном - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Кўлоб-Москва" йўналиши бўйлаб биринчи йўловчи поезди "Амузанг" ("Ҳошади") темир йўли ўтказиш пункти орқали 7 март куни қатнашни бошлайди

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистон-Тожикистон чегараси орқали 9 та ўтиш пункти тантанали равишда очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов (слева) и премьер-министр Таджикистана Кохир Расулзода во время совместного фотографирования глав делегаций государств – участников Содружества Независимых Государств (СНГ). Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон Фарғонада Давлат чегарасини муҳокама қилишди

"Икки мамлакат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни амалга оширишнинг аниқ мисоли ўлароқ 2018 йил 1 март куни "Жартепа" ("Саразм"), "Қушкент" ("Ўра-Тепа"), "Учқўрғон" ("Ҳавотоғ"), "Ҳавастобод" ("Зафаробод"), "Бекабод" ("Ҳаштяк"), "Поп" ("Навбунёд"), "Равот" ("Равот"), "Гулбаҳор" ("Айваж") автомобил ўтказиш пунктлари ва "Амузанг" ("Ҳошади") темир йўли ўтказиш пункти ўз фаолиятини қайта бошлаши кутилмоқда", — дейилади хабарда.

Хабарга кўра, "Кўлоб-Москва" йўналиши бўйлаб биринчи йўловчи поезди "Амузанг" ("Ҳошади") темир йўли ўтказиш пункти орқали 7 март куни қатнашни бошлайди.

"Икки давлатнинг қардош халқлари сабрсизлик билан кутган мазкур воқеалик эндиликда фуқароларнинг ўзаро қатновини осонлаштиришга имкон яратади, бу эса ўз навбатида икки мамлакат дўст халқларининг қариндошчилик алоқаларини сақлашга хизмат қилади", — дейилади ТИВ хабарида.

2002 йилдаги ҳукуматлараро келишувга кўра, икки мамлакат чегаралари ўртасида 16та назорат ўтказиш пункти ўрнатилган бўлиб, улардан тўққизтаси халқаро мақомга эга. Пунктларнинг аксарияти 2000-йиллар ўрталарида ёпиб қўйилган бўлиб, шу пайтгача фақатгина иккита пункт рухсатнома режимида ишлаб келганди.

Янгиликлар лентаси
0