https://sputniknews.uz/20210607/asadov-mirziyoevning-tojikistonga-tashrifidan-nimalar-kutilayotgani-haqida-gapirdi-19120907.html
Асадов Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифидан нималар кутилаётгани ҳақида гапирди
Асадов Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифидан нималар кутилаётгани ҳақида гапирди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари мамлакатлар ўртасида ўзаро товар айрибошлашни бир миллиард долларга чиқаришни мақсад қилганлар. 07.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-07T12:50+0500
2021-06-07T12:50+0500
2021-06-10T13:02+0500
ўзбекистон
тожикистон
ўзбекистон – тожикистон дўстлиги
шавкат мирзиёевнинг тожикистонга расмий ташрифи - 2021 йил 10-11 июнь
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1f/19002319_0:69:1280:790_1920x0_80_0_0_701c3b87f7e617dc41f74eac25780cd0.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Тожикистон билан ҳамкорликда биронта соҳада чекловлар қўймаганмиз, деди журналистлар билан учрашувда Ўзбекистон президенти матбуот-котиби Шерзод Асадов.Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи 10-11 июнь кунлари амалга ошади ва Ўзбекистон ушбу ташрифдан кўп натижаларни кутмоқда. "Тожикистон билан туманлараро ҳамкорлик орқали ўзаро алоқаларнинг мутлақо янги босқичига чиқмоқдамиз ва, умид қиламизки, бу янги амалиёт самарали бўлади ҳамда яқин келажакда ўз натижаларини беришни бошлайди. Умуман олганда, ушбу ташрифдан кўп натижаларни кутмоқдамиз, салмоқли ҳужжатлар тўплами тайёрланган ва улар ўзаро савдо алоқаларимиз янада ривож топишига замин яратади", - дея қайд этди президент матбуот-котиби.Асадовнинг сўзларига кўра, асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Ташрифнинг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрида қатор тадбирлар режалаштирилган.Аввалроқ Душанбе шаҳрида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан олий даражадаги ташриф чоғида имзоланиши режалаштирилган икки томонлама ҳужжатлар ва ҳукуматлараро битимларни ишлаб чиқишнинг боришини муҳокама қилган эди.Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари мамлакатлар ўртасида ўзаро товар айрибошлашни бир миллиард долларга чиқаришни мақсад қилганлар. Ўтган йил пандемия шароити ва бунинг оқибатида юзага келган маълум қийинчиликларга қарамай, икки давлат ўртасидаги товар айрибошлаш 500 миллион долларга етказилган ва бугунги кунда Ўзбекистонда 200га яқин ўзбек-тожик қўшма корхоналари фаолият юритиб келади.
https://sputniknews.uz/20210606/ozbekiston-va-tojikiston-yirik-shaharlar-ortasida-avtobus-qatnovini-tiklashni-muhokama-qildi-19109663.html
https://sputniknews.uz/20210522/ozbekiston-va-tojikiston-chegarada-demarkatsiya-ishlarini-davom-ettirishga-kelishib-oldi-18858567.html
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1f/19002319_0:0:1280:961_1920x0_80_0_0_beb4c2eb12e81eed8f7ef0d1c7812f7b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, тожикистон, ўзбекистон – тожикистон дўстлиги, шавкат мирзиёевнинг тожикистонга расмий ташрифи - 2021 йил 10-11 июнь
ўзбекистон, тожикистон, ўзбекистон – тожикистон дўстлиги, шавкат мирзиёевнинг тожикистонга расмий ташрифи - 2021 йил 10-11 июнь
Асадов Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифидан нималар кутилаётгани ҳақида гапирди
12:50 07.06.2021 (янгиланди: 13:02 10.06.2021) Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари мамлакатлар ўртасида ўзаро товар айрибошлашни бир миллиард долларга чиқаришни мақсад қилганлар.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Тожикистон билан ҳамкорликда биронта соҳада чекловлар қўймаганмиз, деди журналистлар билан учрашувда Ўзбекистон президенти матбуот-котиби Шерзод Асадов.
Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи 10-11 июнь кунлари амалга ошади ва Ўзбекистон ушбу ташрифдан кўп натижаларни кутмоқда.
"Тожикистон билан туманлараро ҳамкорлик орқали ўзаро алоқаларнинг мутлақо янги босқичига чиқмоқдамиз ва, умид қиламизки, бу янги амалиёт самарали бўлади ҳамда яқин келажакда ўз натижаларини беришни бошлайди. Умуман олганда, ушбу ташрифдан кўп натижаларни кутмоқдамиз, салмоқли ҳужжатлар тўплами тайёрланган ва улар ўзаро савдо алоқаларимиз янада ривож топишига замин яратади", - дея қайд этди президент матбуот-котиби.
Асадовнинг сўзларига кўра, асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
Ташрифнинг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрида қатор тадбирлар режалаштирилган.
Аввалроқ Душанбе шаҳрида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан олий даражадаги ташриф чоғида имзоланиши режалаштирилган икки томонлама ҳужжатлар ва ҳукуматлараро битимларни ишлаб чиқишнинг боришини муҳокама қилган эди.
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари мамлакатлар ўртасида ўзаро товар айрибошлашни бир миллиард долларга чиқаришни мақсад қилганлар. Ўтган йил пандемия шароити ва бунинг оқибатида юзага келган маълум қийинчиликларга қарамай, икки давлат ўртасидаги товар айрибошлаш 500 миллион долларга етказилган ва бугунги кунда Ўзбекистонда 200га яқин ўзбек-тожик қўшма корхоналари фаолият юритиб келади.