https://sputniknews.uz/20210606/ozbekiston-va-tojikiston-yirik-shaharlar-ortasida-avtobus-qatnovini-tiklashni-muhokama-qildi-19109663.html
Ўзбекистон ва Тожикистон йирик шаҳарлар ўртасида автобус қатновини тиклашни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Тожикистон йирик шаҳарлар ўртасида автобус қатновини тиклашни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Тез орада Тошкент, Самарқанд, Термиз, Душанбе, Хўжанд, Панжакент шаҳарлари ўртасида автобус қатнови қайта тикланиши мумкин. 06.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-06T10:24+0500
2021-06-06T10:24+0500
2021-06-10T13:03+0500
ўзбекистон
тожикистон
автобус
сардор умурзаков
шавкат мирзиёевнинг тожикистонга расмий ташрифи - 2021 йил 10-11 июнь
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/06/19109617_0:68:1301:799_1920x0_80_0_0_914737343ca8c6d55fde6e56ddb83a59.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон икки мамлакатнинг шаҳарлари ўртасида автобус қатновини қайта тиклаш истиқболларини муҳокама қилди.Гап Тошкент, Самарқанд, Термиз, Душанбе, Хўжанд, Панжакент ва бошқа йирик шаҳарлар ҳақида бормоқда.Душанбе шаҳрида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни чуқурлаштиришнинг истиқболларини кўриб чиқди.Томонлар кутилаётган олий даражадаги ташриф чоғида имзоланиши режалаштирилган икки томонлама ҳужжатлар ва ҳукуматлараро битимларни ишлаб чиқишнинг боришини муҳокама қилди. Маданий-гуманитар соҳада фаол ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди. Хусусан, маданият, санъат, фан арбоблари, шунингдек, икки мамлакат ёшларининг Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларига ўзаро сафарларини ташкил этишга келишиб олинди. “Ипак йўли” сайёҳлик брендини илгари суриш ва “зиёрат – туризм”ни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликда иш олиб бориш тўғрисида келишувга эришилди.Шунингдек, томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.
https://sputniknews.uz/20210603/mirziyoevning-tojikistonga-amalga-oshiradigan-tashrifidan-nimalar-kutilmoqda-19074454.html
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/06/19109617_72:0:1227:866_1920x0_80_0_0_591d7cfc7da89da7f8c3134bdfea6469.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, тожикистон, автобус, сардор умурзаков, шавкат мирзиёевнинг тожикистонга расмий ташрифи - 2021 йил 10-11 июнь
ўзбекистон, тожикистон, автобус, сардор умурзаков, шавкат мирзиёевнинг тожикистонга расмий ташрифи - 2021 йил 10-11 июнь
Ўзбекистон ва Тожикистон йирик шаҳарлар ўртасида автобус қатновини тиклашни муҳокама қилди
10:24 06.06.2021 (янгиланди: 13:03 10.06.2021) Тез орада Тошкент, Самарқанд, Термиз, Душанбе, Хўжанд, Панжакент шаҳарлари ўртасида автобус қатнови қайта тикланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон икки мамлакатнинг шаҳарлари ўртасида автобус қатновини қайта тиклаш истиқболларини муҳокама қилди.
Гап Тошкент, Самарқанд, Термиз, Душанбе, Хўжанд, Панжакент ва бошқа йирик шаҳарлар ҳақида бормоқда.
Душанбе шаҳрида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни чуқурлаштиришнинг истиқболларини
кўриб чиқди.Томонлар кутилаётган
олий даражадаги ташриф чоғида имзоланиши режалаштирилган икки томонлама ҳужжатлар ва ҳукуматлараро битимларни ишлаб чиқишнинг боришини муҳокама қилди.
Маданий-гуманитар соҳада фаол ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди. Хусусан, маданият, санъат, фан арбоблари, шунингдек, икки мамлакат ёшларининг Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларига ўзаро сафарларини ташкил этишга келишиб олинди.
“Ипак йўли” сайёҳлик брендини илгари суриш ва “зиёрат – туризм”ни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликда иш олиб бориш тўғрисида келишувга эришилди.
Шунингдек, томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.