https://sputniknews.uz/20210522/ozbekiston-va-tojikiston-chegarada-demarkatsiya-ishlarini-davom-ettirishga-kelishib-oldi-18858567.html
Ўзбекистон ва Тожикистон чегарада демаркация ишларини давом эттиришга келишиб олди
Ўзбекистон ва Тожикистон чегарада демаркация ишларини давом эттиришга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Хўжанда ўзбек-тожик чегарасида демаркация ишлари муҳокама қилинди. 22.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-22T15:45+0500
2021-05-22T15:45+0500
2021-05-22T15:48+0500
сиёсат
ўзбекистон
тожикистон
чегара
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/563/88/5638888_0:458:2013:1590_1920x0_80_0_0_fa342388c523d1a6f222abdaa9fa796f.jpg
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. 17 – 22 май кунлари Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Ўзбекистон-Тожикистон демаркация қўшма комиссияси доирасидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараларида демаркация ишларини муҳокама қилдилар, демаркация қилиш линияси лойиҳасини ҳамда ўзбек-тожик давлат чегарасида чегара белгиларини ўрнатиш бўйича фикр алмашдилар.“Томонлар Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасида демаркация ишларини давом эттиришга келишиб олдилар. Учрашув дўстона ва ўзаро англашув муҳитида ўтди”, - дейилган хабарда. Тадбир якуни бўйича Протокол имзоланди.Sputnik Ўзбекистон Telegram канали - ўқинг, изоҳ ёзинг ва дўстларингиз билан ўртоқлашинг!
https://sputniknews.uz/20210125/Chegara-shinlariga-kmaklashuvchi-otryadlar-tashkil-etiladi--15862194.html
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/563/88/5638888_0:269:2013:1779_1920x0_80_0_0_335da0517f6bec53c7900775f2de7b79.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, тожикистон, чегара
сиёсат, ўзбекистон, тожикистон, чегара
Ўзбекистон ва Тожикистон чегарада демаркация ишларини давом эттиришга келишиб олди
15:45 22.05.2021 (янгиланди: 15:48 22.05.2021) Хўжанда ўзбек-тожик чегарасида демаркация ишлари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. 17 – 22 май кунлари Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Ўзбекистон-Тожикистон демаркация қўшма комиссияси доирасидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараларида демаркация ишларини муҳокама қилдилар, демаркация қилиш линияси лойиҳасини ҳамда ўзбек-тожик давлат чегарасида чегара белгиларини ўрнатиш бўйича фикр алмашдилар.
“Томонлар Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасида демаркация ишларини давом эттиришга келишиб олдилар. Учрашув дўстона ва ўзаро англашув муҳитида ўтди”, - дейилган хабарда.
Тадбир якуни бўйича Протокол имзоланди.