ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти билан Тожикистоннинг Сўғд вилоятини боғлаб турувчи "Саразм-Жартепа" назорат-пунктидаги катта девор бузиб ташланди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.
Тожикистон давлат ҳокимияти вакилларининг қайд этишича, мазкур пунктда терминал, меҳмонхона ва автотураргоҳ барпо қилинади.
Панжикент тумани Саразм қишлоғида яшовчи Осим Жамоловнинг айтишича, маҳаллий аҳоли чегарадаги ўзгаришларни бир-бирига қўшни икки мамлакат ўртасидаги алоқалар янада яхшиланиб бораётганининг яна бир тасдиғи деб билади.
Тожикистонлик журналист Шоҳин Равшан эса айни пайтда Панжикентда Наврўз байрамига қизғин тайёргарлик кўрилаётганини таъкидлар экан, байрам тадбирларида Ўзбекистондан делегация ташриф буюриши ҳам кутилаётганини эътироф этган.