Сергей Лавровнинг 2020 йил 15-16 январ кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (университет) Тошкент шаҳридаги филиалига бориш кўзда тутилган.
Музокараларда икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг қатор масалалари муҳокама қилинади. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021-йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаш ҳам режалаштирилмоқда.