Сергей Лавров Тошкентга келади

Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Лавров расмий ташрифи давомида МГИМО филиали ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ташриф буюради ва барчани қизиқтирган мавзуда қисқа маъруза ўқийди.

ТОШКЕНТ, 9 дек - Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров келаси йил январь ойида расмий ташриф билан Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (МГИМО) Тошкентдаги филиали очилиши маросимида маълум бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Филиал МГИМО в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда МГИМО филиали расман очилди

“Ҳақиқатдан ҳам, кун тартибимиздан ушбу ташриф ўрин олган. Бу келаси йил январь ойининг ўртасида бўлади”,  - деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.

Вазир сўзларига кўра, Лавров расмий ташрифи давомида МГИМО филиали ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ташриф буюради ва барчани қизиқтирган мавзуда қисқа маъруза ўқийди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда МГИМО филиалининг расман очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0