Лавров Россия ва Ўзбекистон муносабатлари ҳақида: биз қоғозда эмас, амалда иттифоқчимиз

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишИсполняющий обязанности министра иностранных дел РФ Сергей Лавров
Исполняющий обязанности министра иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавров Москва давлат халқаро муносабатлар унивеситетининг Тошкентдаги филиалида нутқ сўзлади ва журналист ва талабалар саволларига жавоб берди.

Талабаларидан бири Москва ва Тошкент ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг учта асосий йўналишлари ҳақидаги савол берди. Россиялик дипломат бу биринчи навбатда хавфсизлик, иқтисодиёт ва гуманитар соҳага тегишли эканлигини таъкидлади.

Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
"МГИМОга ўқишга киринг": Лавров янги мақоми ҳақидаги саволга юмор билан жавоб берди

“Биз энг юқори даражада, шу жумладан ҳукуматлараро комиссия ва бошқа институтлар бўйича фаол ҳамкорлик қилмоқдамиз. Ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири хавфсизлик масалалари - биз нафақат стратегик шериклармиз, балки иттифоқчимиз. 2005 йилда тегишли шартнома имзоланган ва у ҳанузгача амал қилади. Иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда жуда яхши истиқболларга эгамиз. Гуманитар лойиҳалар алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда Россияда 30 мингга яқин ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда, шундан 6 минг нафари стипендия олишмоқда. Ўзбекистон раҳбарининг илтимосига биноан биз бюджет асосида ўқишга кираётган ўзбекистонлик талабаларнинг сонини ошириш масаласини кўриб чиқамиз”, - деди Лавров.

Дипломат, шунингдек, Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг бу уч жиҳатидан ташқари, икки мамлакатнинг халқаро майдонда координациясига эътибор бериш кераклигини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, Тошкент ва Москва глобал кун тартибининг муҳим жиҳатлари, хусусан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича бир-хил позицияга эга.

"Ўзбекистон ҳам, Россия ҳам асосий нарса бу мамлакатдаги можаронинг барча томонларини динлараро, сиёсий ва бошқа даражаларда ярашувга эришиш зарурлигини тушунади. Аммо Афғонистон тақдирини фақат унинг халқи ҳал қилиши мумкин, биз эса бу жараёнга ҳиссамизни қўшамиз, лекин ҳеч қачон ҳам ўз фикрларимизни зўрлаб ўтказмаймиз" -  деди Россия ташқи ишлар вазири в.б..

Лавров ўз нуқти якунида, “икки томонлама стратегик ҳамкорлик барча шакллари шунчаки, тегишли ҳужжатларда қоғозда эмас, балки амалда ўз аксини топган, ҳамда улар аниқ рақамлар ва фактларга эга”, деб таъкидлади.

Лавров об узбекско-российских отношениях: мы союзники на деле, а не на бумаге
Янгиликлар лентаси
0