ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Тошкентда Россия ТИВ раҳбарини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилади, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан музокаралар бўлиб ўтади.
Ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (университет) Тошкент шаҳридаги филиалига бориш кўзда тутилган.
Бўлажак музокараларда икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг қатор масалалари муҳокама қилинади. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021-йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаш ҳам режалаштирилмоқда.