ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. 2020-йилнинг 12-13-январ кунлари Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ТИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.
"Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда", - дейилган хабарда.
Ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (университет) Тошкент шаҳридаги филиалига бориш кўзда тутилган.
Бўлажак музокараларда икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг қатор масалалари муҳокама қилинади. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021-йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаш ҳам режалаштирилмоқда.