Қирғизистонда 15 октябрда бўлиб ўтаётган президент сайловида 11 номзод иштирок
этмоқда, лекин айни дамда улардан 3 нафари ўз номзодларини рўйхатдан
олиб ташлаш истагини билдиришди. Бугун сайловчиларга бериладиган
бюллетенларда Камчыбек Ташиев ва Бакыт Торобаевларнинг фамилиялари чизиб
қўйилган. Яна бир номзод Азимбек Бекназаров президент сайловида иштирок
этмаслигини кеч маълум қилгани туфайли, унинг фамилияси бюллетенда
кўрсатилган.
Мамлакат Конституциясига кўра, Қирғизистон президенти бир маротаба 6 йилга сайланади ва иккинчи бор сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.