ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Куни кеча Қозоғистон президенти Қирғизистон президентлик сайловларига ўз номзодини қўйган Омурбек Бабанов билан учрашди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу учрашув бўйича Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотасини юборди. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги, ушбу учрашувни Қирғизистоннинг ички ишларига аралашиш сифатида қабул қилди.
"Вазирлик Қозоғистон президенти Н.А.Назарбоев Қирғистон Республикаси президентликка номзодлардан бири билан ўтказилган учрашуви ва Қозоғистон раҳбари томонидан бўлғуси сайловларда ушбу номзод қўллаб қувватлашини ифода этганлигидан таажжубга тушганлигини маълум қилади. Дўстона Қозоғистон раҳбари Қирғизистон ички ишларига аралашмаслигини айтганлигига қарамасдан, унинг сўзлари Қозоғистон томони Қирғизистон Республикасининг бўлажак президенти сифатида кимни афзал кўришини яққол акс этади", — деб таъкидлади Қирғизистон ТИВ.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда президент сайловлари 15 октябр куни бўлиб ўтиши керак. Президент сайловида иштирок этиш учун 13 номзод рўйхатдан ўтган, лекин улар орасида уч нафари етакчилик қилмоқда. Мамлакатнинг амалдаги президенти Алмазбек Атамбаев ушбу сайловларда иштирок эта олмайди. Конституцияга кўра Қирғизистонда президент бир маротаба олти йил муддатга сайланади.