Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида улкан навбатлар ҳосил бўлмоқда

© Sputnik / Фото очевидцаОчереди на Казахско-Киргизской границе
Очереди на Казахско-Киргизской границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасида рўй бераётган вазият устидан шикоят қилишмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Қозоғистон томон қирғизистонликлар учун чегарадан ўтишни қийинлаштирган, деб хабар қилди Спутник Қирғизистон нашри

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Қозоғистон билан чегарада кучайтирилган тартибда хизмат жорий этилган, деб хабар қилди Қирғизистон Республикаси Чегара олди хизматига таянган ҳолда Спутник Қирғизистон нашри.

Флаг республики Казахстан - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон ТИВ Атамбаевнинг баёнотидан кейин кескин норозилик билдирди

Қирғизистон Чегара олди хизмати маълумотларига кўра, кучайтирилган хизмат тури 10 октябр куни 18.00дан қозоғистонлик чегарачилар томонидан киритилган. Шу муносабат билан айни вақтда Қирғизистоннинг Қозоғистонга ўтиш чегара қисмида фуқаролар, юк машиналаридан иборат улкан навбат кузатилмоқда.

Қирғизистон чегара олди хизмати чегара назорати давомида Қирғизистон томондан ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаганини маълум қилган.

"Оқ Жол" чегара-ўтказув пунктида соатлар навбатда туришга мажбур бўлаётган йўловчилар икки давлат раҳбариятига ўз норозиликларини билдиришмоқда, деб ёзган нашр.

Янгиликлар лентаси
0