ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Бугун Қирғизистонда президент сайлови бўлиб ўтди. Айни дамда Қирғизистон марказий сайлов қўмитаси сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилди.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу натижалар электрон ҳисоблаш қурилмалари билан жиҳозланган сайлов участкаларидан автоматик равишда олинган маълумотларга асосланган. Якуний натижалар барча бюллетенлар ҳисоблаб чиқилганидан кейин эълон қилинади.
Дастлабки ҳисоб-китоблар қуйидаги натижани кўрсатган: Сооронбай Жээнбеков — 52,77 %, Омурбек Бабанов — 35,62 %, Адахан Мадумаров — 6,54 ва Темир Сариев — 2,82% овоз тўплашга муваффақ бўлишган.
Қолган барча номзодлар 1%дан кам овоз тўплашган. Сайловчиларнинг 0,62 %и — ҳаммага номзодларга қарши овоз берган.
Марказий сайлов қўмитаси расмий хабарларига кўра, 3 025 768 нафар фуқаро Қирғизистон президент сайловида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган. Сайлов куни соат 17:00 ҳолатида ушбу фуқаролардан 40%, яъни 1 213 803 нафари сайловда иштирок этган.
Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.