ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифининг иккинчи кунида Қирғизистон Парламентида бўлиб, у ерда барча сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашди, K-news хабарига асосан.
Парламенти спикери Чичинбай Турсунбеков Мирзиёевга ҳар бир партия раҳбарини таништириб чиқди. Мирзиёев ҳар бир партия раҳбари билан саломлашиб, ўзаро илиқ сўзлар билан алмашишди.
“Республика” фракцияси раҳбари Омурбек Бабановга Мирзиёев “Жуда хурсандман, сиз ҳақингизда кўп эшитганман” деди.
Шуни айтиш керак-ки, Қирғизистонда парламент ҳақиқий сиёсий кучга эга бошқарув органидир. Барча муҳим масалалар муҳокамаси, барча муҳим қарорлар, амалдаги ҳукумат ва мухолифат партиялар “тўқнашув”лари айнан ана шу ерда бўлиб ўтади. Мирзиёев учрашган партия раҳбарларининг аксарияти президентликка номзодлардир.
Ушбу йилнинг октябрь ойида Қирғизистонда янги президент сайланади. Алмазбек Атамбаев мамлакат конституциясига мувофиқ истеъфога чиқади.