Қирғизистон Бош вазир ўринбосари Жумақодиров ЙТҲда ҳалок бўлди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишГосударственный флаг Киргизской Республики
Государственный флаг Киргизской Республики - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, Бош вазир ўринбосари автомобили "КАМАЗ" билан тўқнашган

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Қирғизистон Бош вазир ўринбосари Темир Жумақодиров ЙТҲда ҳалок бўлди, деб хабар берди РИА Новости.

Ўрта сой қишлоғида прокуратура ходими машинаси портлатилди - Sputnik Ўзбекистон
Мустақил Қирғизистонда мансабдорларни сценарий асосида ўлдириш "мода" тусини олди
Нашр хабарига кўра, Жумақодиров Бишкек яқинида шанба куни эрталаб юз берган аварияда ҳалок бўлган.

Бу ҳақда нашрга Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот котиби Чингиз Эсенгул ўғли маълум қилган.

"Соат тахминан 7.30ларда Москва туманининг Садовое қишлоғи ҳудудида "Тойота Ландкрузер" билан боғлиқ йўт-транспорт ҳодисаси юз берган. Автомобилда Бош вазир ўринбосари Темир Жумақодиров ва унинг ёрдамчиси Нурлан Жамгирчиев бўлган. Уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлишган", — деб хабар қилган агентликка суҳбатдош.

Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, Бош вазир ўринбосари автомобили "КАМАЗ" билан тўқнашган.

Янгиликлар лентаси
0