Мирзиёев Путинни туғилган куни билан муборакбод этди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялась встреча Шавката Мирзиёева и Владимира Путина
Состоялась встреча Шавката Мирзиёева и Владимира Путина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2026
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Путиннинг Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссасини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
“Давлатимиз раҳбари Россия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва муваффақиятлар, дўст Россия халқига эса равнақ тилади”, - дейилган хабарда.
Мирзиёев Путиннинг замонавий Россияни барпо этишдаги тарихий роли ҳамда Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссасини қайд этди.
Суҳбат чоғида президентлар ўзаро ҳамкорлик барча йўналишларида жадал ривожланаётганини мамнуният билан таъкидлади. Ўзаро савдо ҳажми, саноат, энергетика ва бошқа устувор йўналишларда етакчи корхоналар кооперацияси кўлами изчил ортиб бормоқда.
Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда Ҳудудлар кенгашининг учинчи йиғилиши натижалари юқори баҳоланди.
Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар давом этмоқда: яқинда мамлакатда “Санъатлар олами” деб номланган Россия санъати фестивали муваффақиятли ўтказилди, айни кунларда эса Москва шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда.
Мирзиёев ва Путин халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилди.
7 октябрь куни Владимир Путин 74 ёшга тўлди.
 Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2026
Путин: Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар муваффақиятли ривожланмоқда
Янгиликлар лентаси
0