https://sputniknews.uz/20261007/putin-rossiya-ozbekiston-61011090.html
Путин: Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар муваффақиятли ривожланмоқда
Путин: Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар муваффақиятли ривожланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Россия раҳбари минтақалараро ҳамкорлик стратегик шерикликнинг муҳим қисми эканини қайд этди. 07.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-07T09:31+0500
2026-10-07T09:31+0500
2026-10-07T09:39+0500
сиёсат
владимир путин
россия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0b/60380802_0:0:3025:1702_1920x0_80_0_0_a20c6f64236a258f171084f59fcdbce8.jpg
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Москва ва Тошкент ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида муваффақиятли ривожланаётганини қайд этди.Россия давлат раҳбари ўзбекистонлик ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар алоқаларга Россиянинг 80 тага яқин субъекти жалб этилганини таъкидлади.Бундан ташқари, Путин бир қатор қўшма лойиҳаларни, жумладан, турли соҳаларда қурилаётган ва фаолият юритаётган корхоналар, саноат ва технологик парклар, муҳим инфратузилма ва ижтимоий объектларни режали амалга оширишга эътибор қаратди.Кенгаш мамлакатлар ўртасидаги тўғридан-тўғри норасмий мулоқотнинг ҳақиқатан ҳам зарур ва самарали механизмидир.Путин ялпи мажлис, тематик сессиялар ва эксперт гуруҳлари йиғилишлари давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги, истиқболли шакллари ва йўналишларини белгилаш имконини берадиган мазмунли ва самарали муҳокамалар ўтказилишига ишонч билдирди.“Форум ташкилотчиларига самимий миннатдорчилик билдириб, унинг барча иштирокчиларига мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида муваффақиятли ва самарали фаолият тилайман” - дея хулоса қилди Россия раҳбари.
https://sputniknews.uz/20261005/fargona-ozbekiston-rossiya-60974918.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0b/60380802_194:0:2923:2047_1920x0_80_0_0_f505e3a880fb65908827b6759ee3b74f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, владимир путин, россия, ўзбекистон
сиёсат, владимир путин, россия, ўзбекистон
Путин: Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар муваффақиятли ривожланмоқда
09:31 07.10.2026 (янгиланди: 09:39 07.10.2026) Россия раҳбари минтақалараро ҳамкорлик стратегик шерикликнинг муҳим қисми эканини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Москва ва Тошкент ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида муваффақиятли ривожланаётганини қайд этди.
“Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида муваффақиятли ривожланмоқда. Уларнинг муҳим таркибий қисми ҳудудлараро ҳамкорлик бўлиб, у тобора фаол ва кўп қиррали бўлиб бормоқда” - дейилади Путиннинг Россия ва Ўзбекистон ҳудудларининг III кенгаши иштирокчилари, ташкилотчилари ва меҳмонларига йўллаган табригида. Телеграмма Кремль сайтида чоп қилинди.
Россия давлат раҳбари ўзбекистонлик ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар алоқаларга Россиянинг 80 тага яқин субъекти жалб этилганини таъкидлади.
Бундан ташқари, Путин бир қатор қўшма лойиҳаларни, жумладан, турли соҳаларда қурилаётган ва фаолият юритаётган корхоналар, саноат ва технологик парклар, муҳим инфратузилма ва ижтимоий объектларни режали амалга оширишга эътибор қаратди.
Кенгаш мамлакатлар ўртасидаги тўғридан-тўғри норасмий мулоқотнинг ҳақиқатан ҳам зарур ва самарали механизмидир.
Путин ялпи мажлис, тематик сессиялар ва эксперт гуруҳлари йиғилишлари давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги, истиқболли шакллари ва йўналишларини белгилаш имконини берадиган мазмунли ва самарали муҳокамалар ўтказилишига ишонч билдирди.
“Форум ташкилотчиларига самимий миннатдорчилик билдириб, унинг барча иштирокчиларига мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида муваффақиятли ва самарали фаолият тилайман” - дея хулоса қилди Россия раҳбари.