https://sputniknews.uz/20261005/fargona-ozbekiston-rossiya-60974918.html
Фарғонада Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг III йиғилиши бошланди
Фарғонада Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг III йиғилиши бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳудудлари раҳбарлари бугун Фарғона вилоятининг йирик ишлаб чиқариш корхоналари билан танишмоқда. 05.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-05T15:49+0500
2026-10-05T15:49+0500
2026-10-05T16:51+0500
жамият
фарғона вилояти
россия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/05/60979849_165:46:1702:910_1920x0_80_0_0_9473c86124cba5e2a0495cfe9ef34435.jpg
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Фарғонада Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг III йиғилиши бошланди, деб хабар берди Sputnik мухбири.Тадбирлар "Фарғона Экспо" халқаро кўргазмалар мажмуаси ва IT Park майдонларида ўтказилмоқда.Йиғилиш Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасида, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ва тармоқ ташкилотлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни кенгайтириш, янги инвестиция ва кооперация лойиҳаларини ривожлантириш масалаларига бағишланади.Форум доирасида "Ўзбекистон–Россия" ва "Россия–Ўзбекистон" Ишбилармонлик кенгашларининг 12-қўшма йиғилиши бўлиб ўтади. Дастурдан саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, агросаноат мажмуасидаги ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар алоқаларга бағишланган бешта панель сессияси ҳам ўрин олган.Дастурнинг алоҳида қисми Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес алоқалар биржаси бўлади. Учрашувларда томонлар ўзаро манфаатли бўлган янги лойиҳалар ва ташаббусларни кўриб чиқади.Фарғонада икки мамлакат ҳудудларининг иқтисодий, саноат ва инвестиция салоҳияти намойиш этиладиган кўргазма ҳам ташкил этилди.Бундан ташқари, форум доирасида "Ўзбекистонда Сибирь кунлари" тадбирлари ўтказилади. Уларнинг дастури ҳудудлараро иқтисодий ва маданий алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган.Ҳудудлар Кенгашининг учинчи йиғилиши саноат кооперацияси ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш, энергетика ва агросаноат секторида қўшма ташаббусларни амалга ошириш учун қўшимча имкониятлар яратиши кутилмоқда.Тадбирлар Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри ва узоқ муддатли алоқаларни мустаҳкамлаш учун майдон бўлиб хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20260919/rossiya-va-ozbekiston-soliqchilari-qaysi-sohalarda-hamkorlikni-kengaytirmoqda-60569254.html
фарғона вилояти
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/05/60979849_456:55:1596:910_1920x0_80_0_0_e623f81beaae611633fca281ee036b6b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, фарғона вилояти, россия, ўзбекистон
жамият, фарғона вилояти, россия, ўзбекистон
Фарғонада Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг III йиғилиши бошланди
15:49 05.10.2026 (янгиланди: 16:51 05.10.2026) Россия ҳудудлари раҳбарлари бугун Фарғона вилоятининг йирик ишлаб чиқариш корхоналари билан танишмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Фарғонада Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг III йиғилиши бошланди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Тадбирлар "Фарғона Экспо" халқаро кўргазмалар мажмуаси ва IT Park майдонларида ўтказилмоқда.
Йиғилиш Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасида, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ва тармоқ ташкилотлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни кенгайтириш, янги инвестиция ва кооперация лойиҳаларини ривожлантириш масалаларига бағишланади.
Форум доирасида "Ўзбекистон–Россия" ва "Россия–Ўзбекистон" Ишбилармонлик кенгашларининг 12-қўшма йиғилиши бўлиб ўтади. Дастурдан саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, агросаноат мажмуасидаги ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар алоқаларга бағишланган бешта панель сессияси ҳам ўрин олган.
Дастурнинг алоҳида қисми Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес алоқалар биржаси бўлади. Учрашувларда томонлар ўзаро манфаатли бўлган янги лойиҳалар ва ташаббусларни кўриб чиқади.
Фарғонада икки мамлакат ҳудудларининг иқтисодий, саноат ва инвестиция салоҳияти намойиш этиладиган кўргазма ҳам ташкил этилди.
Бундан ташқари, форум доирасида "Ўзбекистонда Сибирь кунлари" тадбирлари ўтказилади. Уларнинг дастури ҳудудлараро иқтисодий ва маданий алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган.
Ҳудудлар Кенгашининг учинчи йиғилиши саноат кооперацияси ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш, энергетика ва агросаноат секторида қўшма ташаббусларни амалга ошириш учун қўшимча имкониятлар яратиши кутилмоқда.
Тадбирлар Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри ва узоқ муддатли алоқаларни мустаҳкамлаш учун майдон бўлиб хизмат қилади.