Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Россия ва Ўзбекистон солиқчилари қайси соҳаларда ҳамкорликни кенгайтирмоқда?

Oбуна бўлиш
Солиқ таълими, сунъий интеллект ва рақамли ечимлардан ташқари, самарадорлик ва солиқ тўловчининг ягона ҳисобварағини яратиш борасида ҳам тажриба алмашилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон солиқ идоралари мутахассисларини тайёрлаш, ўзаро тажриба алмашиш ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

Бу ҳақида Sputnik матбуот марказида Ўзбекистон ва Россия Солиқ хизмати мутахассислари иштирокида ўтказилган видеокўприк чоғида маълум бўлди.

Россия ФСХ Касбий ривожланиш бошқармаси бошлиғи Сергей Токаревнинг таъкидлашича, томонлар қўшма ўқув дастурларини кенгайтириш, экспертлар билан алмашиш ва икки давлат мутахассислари учун халқаро амалиётлар ташкил этишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Солиқ қўмитасининг Халқаро солиқ муносабатлари бошқармаси бошлиғи Умид Азизов айтишига кўра, Ўзбекистон солиқ тўловчининг ягона солиқ ҳисобварағини қўллаш бўйича Россия тажрибасини ўрганиб чиқди ва ўз тизимини жорий этишда ундан фойдаланмоқда. Бу борада ўзбекистонлик мутахассислар россиялик ҳамкасбларидан тезкор кўмак ва амалий саволларга жавоб олмоқда.

Шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ихтисослашган таълим муассасалари орасида ҳамкорликнинг янги босқичини бошламоқда, деди ФСХ ЛАБ академияси ректори Иван Ефремов.

ФСХ ЛАБ академияси ва Ўзбекистон Солиқ олий мактаби ўртасидаги янги келишув янада тизимли ҳамкорликка ўтиш — қўшма таълим дастурларини ўтказиш, ўқитувчи ва талабалар билан алмашиш, амалиётлар ташкил этиш ва тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш имконини беради, деди мутахассис.
Янгиликлар лентаси
0