Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик тўғрисида 4 та битим имзоланди

© Пресс-служба хокимията Ферганской области III заседание Совета регионов Узбекистана и России
 III заседание Совета регионов Узбекистана и России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2026
Oбуна бўлиш
Фарғона, Сурхондар ва Наманган вилоятлари Россия ҳудудлари билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади.
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Фарғонада бўлиб ўтган ҳудудлар кенгашининг учинчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон ва Россия ўртасида тўртта ҳужжат имзоланди - учтаси ҳудудлараро ва биттаси инвестиция битими.
Хусусан:
Фарғона вилояти ва Омск вилояти ўртасида саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди;
Сурхондарё вилояти ва Красноярск ўлкаси ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди;
Наманган вилояти ва Доғистон ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва ижтимоий-маданий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси келишиб олинди.
Бундан ташқари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва “Wildberries” ўртасида инвестиция битими алмашилди. Ҳужжат доирасида "А" тоифали логистика мажмуасини қуриш режалаштирилган.
6 октябрь куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг III ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Россиянинг 17 та ҳудуди раҳбарлари ва вакиллари, Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари вакиллари, шунингдек, икки мамлакатдан 400 нафарга яқин тадбиркор иштирок этди.
Икки мамлакат делегацияларининг нуфузли таркиби тўғридан-тўғри ҳудудлараро алоқалар ва саноат кооперациясини кенгайтиришдан тортиб, савдо, инвестициялар ва қўшма лойиҳаларгача бўлган кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш имконини берди.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2026
Мирзиёев Ўзбекистон ва РФ ҳудудлари ҳамкорлигининг устувор йўналишларини белгилаб берди
Янгиликлар лентаси
0