Мирзиёев Ўзбекистон ва РФ ҳудудлари ҳамкорлигининг устувор йўналишларини белгилаб берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия ҳудуларининг қўшма ҳамкорлик портфели қарийб 6 миллиард долларлик 200 тага яқин лойиҳани ўз ичига олади.
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг III йиғилиши иштирокчиларига муваффақият тилади. Давлат раҳбари табригини кенгаш иштирокчиларига бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ўқиб эшиттирди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Давлат раҳбари ўтган 8 йил ичида ушбу ҳамкорлик механизми амалда ўз самарадорлигини исботлаганини айтиб ўтди. Ўзбекистон ва Россия ҳудуларининг қўшма ҳамкорлик портфели қарийб 6 миллиард долларлик 200 тага яқин лойиҳани ўз ичига олади.
Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро ҳамкорлигининг устувор йўналишларини белгилаб берди:

электрон савдо ва тижоратни кенгайтириш;
саноат кооперациясини янада чуқурлаштириш;
агросаноат комплексини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш;
маданий гуманитар алоқаларни ривожлантириш.

“Ишончим комилки, бугунги учрашувдаги очиқ ва конструктив мулоқот бизга ҳамкорликнинг янги йўналишларини аниқлашга, мавжуд лойиҳаларга қўшимча туртки беришга ва ҳамкорлигимизни аниқ мазмун билан бойитишга ёрдам беради. Сизга самарали ишлар, сезиларли натижалар ва янги ютуқлар тилайман”, - дейилади президент табригида.
Эслатамиз, Фарғонада Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг III йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
 Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2026
Путин: Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар муваффақиятли ривожланмоқда
Янгиликлар лентаси
0