https://sputniknews.uz/20261002/rossiya-sanat-ozbekiston-60917086.html
Россия санъати ва рус тили: Ўзбекистондаги янги лойиҳалар
Россия санъати ва рус тили: Ўзбекистондаги янги лойиҳалар
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ва Бухорода 29 сентябрдан 8 октябргача бир вақтнинг ўзида иккита йирик маданий лойиҳа - "Рус тили: ўқиймиз, тинглаймиз, томоша қиламиз" ва "Санъат... 02.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-02T16:14+0500
2026-10-02T16:14+0500
2026-10-02T16:14+0500
матбуот маркази
видео
ўзбекистон
россия
маданият
матбуот маркази видео
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/02/60916697_48:0:1852:1015_1920x0_80_0_0_a562f7232a2604448b5a4e40db8480b9.jpg
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Кинофестиваллар ва халқаро дастурлар маркази президенти, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган санъат арбоби Татьяна Шумованинг матбуот анжумани бўлиб ўтди. У шу йилнинг кузида Тошкент ва Бухорода бўлиб ўтадиган иккита йирик лойиҳа ҳақида гапирди.Рус тили лойиҳаси 2018 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Дастурда тил ва адабиёт бўйича маърузалар ва маҳорат дарслари, мусиқа, кино ва кўргазмалар мавжуд. Бу йил ҳам Тошкентда россиялик санъаткорлар ижросида замонавий ўзбек шоирларининг шеърлари ва форс шеъриятидан парчалар янграйди."Санъат олами" Россия санъати фестивали Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида кенгайтирилган форматда ташкил этилади. Уни Зураб Церетели асарлари кўргазмаси очади, Василий Церетели эса рассомнинг асарларидан бирини Тошкентдаги Замонавий санъат марказига совға қилади.Кино алоҳида ўрин эгаллайди. Карен Шахназаров Ўзбекистонга янги фильми билан келади ва совет Россия-Ўзбекистон киноленталарини қайта тиклаш масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.Татьяна Шумованинг сўзларига кўра, бугунги кунда совет киносига ёш томошабинлар ҳам қизиқиш билдирмоқда.Дастурга, шунингдек, таълим интенсивлари, россиялик академикларнинг маърузалари ва Ваганова номидаги академия ўқитувчиларининг маҳорат дарслари киритилган. Балет маҳорат дарсига қизиқиш шунчалик катта бўлдики, уни Катта театр саҳнасида ўтказишга қарор қилинди.Яна бир йўналиш — музейларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлиги. Шумованинг сўзларига кўра, Россия ва Ўзбекистон маданият муассасалари ўртасида ҳамкорлик бўйича таклифлар тайёрланмоқда. Тошкентга биринчилардан бўлиб А. С. Пушкин номидаги Давлат тасвирий санъат музейи келиши мумкин.“Биз нафақат лойиҳаларни олиб келишни, балки Россия ва Ўзбекистон институтларини тўғридан-тўғри боғлашни хоҳлаймиз” – у.Янги лойиҳалар, ноодатий форматлар ва маданий ҳамкорлик режалари ҳақида – Sputnik видеосида.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/02/60916697_273:0:1626:1015_1920x0_80_0_0_245124704c4ac0df9eb2f7172858b750.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, ўзбекистон, россия, маданият, матбуот маркази видео, видео
видео, ўзбекистон, россия, маданият, матбуот маркази видео, видео
Россия санъати ва рус тили: Ўзбекистондаги янги лойиҳалар
Эксклюзив
Тошкент ва Бухорода 29 сентябрдан 8 октябргача бир вақтнинг ўзида иккита йирик маданий лойиҳа - "Рус тили: ўқиймиз, тинглаймиз, томоша қиламиз" ва "Санъат олами" II Россия санъати фестивали бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Кинофестиваллар ва халқаро дастурлар маркази президенти, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган санъат арбоби Татьяна Шумованинг матбуот анжумани бўлиб ўтди. У шу йилнинг кузида Тошкент ва Бухорода бўлиб ўтадиган иккита йирик лойиҳа ҳақида гапирди.
Рус тили лойиҳаси 2018 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Дастурда тил ва адабиёт бўйича маърузалар ва маҳорат дарслари, мусиқа, кино ва кўргазмалар мавжуд. Бу йил ҳам Тошкентда россиялик санъаткорлар ижросида замонавий ўзбек шоирларининг шеърлари ва форс шеъриятидан парчалар янграйди.
"Санъат олами" Россия санъати фестивали Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида кенгайтирилган форматда ташкил этилади. Уни Зураб Церетели асарлари кўргазмаси очади, Василий Церетели эса рассомнинг асарларидан бирини Тошкентдаги Замонавий санъат марказига совға қилади.
Кино алоҳида ўрин эгаллайди. Карен Шахназаров Ўзбекистонга янги фильми билан келади ва совет Россия-Ўзбекистон киноленталарини қайта тиклаш масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Татьяна Шумованинг сўзларига кўра, бугунги кунда совет киносига ёш томошабинлар ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Дастурга, шунингдек, таълим интенсивлари, россиялик академикларнинг маърузалари ва Ваганова номидаги академия ўқитувчиларининг маҳорат дарслари киритилган. Балет маҳорат дарсига қизиқиш шунчалик катта бўлдики, уни Катта театр саҳнасида ўтказишга қарор қилинди.
Яна бир йўналиш — музейларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлиги. Шумованинг сўзларига кўра, Россия ва Ўзбекистон маданият муассасалари ўртасида ҳамкорлик бўйича таклифлар тайёрланмоқда. Тошкентга биринчилардан бўлиб А. С. Пушкин номидаги Давлат тасвирий санъат музейи келиши мумкин.
“Биз нафақат лойиҳаларни олиб келишни, балки Россия ва Ўзбекистон институтларини тўғридан-тўғри боғлашни хоҳлаймиз” – у.
Янги лойиҳалар, ноодатий форматлар ва маданий ҳамкорлик режалари ҳақида –
Sputnik видеосида.