Ўзбекистоннинг кичик реакторлар билан АЭС қуриш тажрибаси бошқа мамлакатлар учун қимматли

© "Росатом"Шавкат Мирзиёев и Владимир Путин дали старт началу строительства АЭС в Узбекистане
Шавкат Мирзиёев и Владимир Путин дали старт началу строительства АЭС в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2026
Oбуна бўлиш
МАГАТЭ мутахассиси Ўзбекистон кичик модулли реакторлар билан АЭС қурмоқчи бўлган кам сонли мамлакатлардан бири эканини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россияда ишлаб чиқарилган кичик модулли реакторлар билан атом электр станциясини (АЭС) қуриш тажрибаси атом энергетикасини ривожлантираётган бошқа мамлакатлар учун жуда қимматли. Бу ҳақда Халқаро атом энергияси агентлигининг (МАГАТЭ) ядро инфратузилмаси бўлими катта мутахассиси Жон Хаддад маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
“Ўзбекистоннинг кичик модулли реакторларни қуриш жараёнида олган тажрибаси бошқа давлатлар учун жуда фойдали ва қимматли бўлади”, - деди у Ўзбекистондаги МАГАТЭ миссияси иши якунлари бўйича.
Мутахассис Ўзбекистон “кичик модулли реакторлар ишлаб чиқарувчи мамлакатдан ташқарида” бундай реакторлар билан АЭС қурмоқчи бўлган кам сонли мамлакатлардан бири эканини таъкидлади.
Ўзбекистонда МАГАТЭ миллий ядровий инфратузилмани комплекс баҳолаш (INIR) миссияси 22-26 июнь кунлари бўлди.
2024 йил майида Тошкентда Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича атом энергетикаси тарихидаги биринчи экспорт шартномаси имзоланди. “Росатом” станция қурилишининг бош пудратчиси, қурилишга маҳаллий компаниялар ҳам жалб қилинган.
Ўтган йилнинг сентябрида “Росатом” ва Ўзбекистон ҳукумати республикада интеграциялашган АЭС қуриш лойиҳасини амалга оширишнинг асосий шартлари тўғрисида қўшимча битим имзолади.
Июнь бошида АЭС майдончасида кичик реактор учун биринчи бетон қуйилди, станция қурилиши бошланди.
заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2026
Ўзбекистондаги АЭС қандай бўлади?
Янгиликлар лентаси
0