Ўзбекистонда МАГАТЭнинг миллий ядровий инфратузилмани баҳолаш миссияси бошланди

© Sputnik / Александра ТерехинаВ Узбекистане стартовала очередная миссия МАГАТЭ по комплексной оценке национальной ядерной инфраструктуры (INIR)
В Узбекистане стартовала очередная миссия МАГАТЭ по комплексной оценке национальной ядерной инфраструктуры (INIR) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2026
Oбуна бўлиш
Миссия якунлари бўйича МАГАТЭ Ўзбекистон миллий ядровий инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича аниқ тавсияларни ўз ичига олган дастлабки расмий ҳисоботни тайёрлайди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. 22 июнь куни "Ўзатом" агентлигида Халқаро атом энергияси агентлигининг (МАГАТЭ) миллий ядровий инфратузилмани комплекс баҳолаш (INIR) миссияси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Миссия ишида МАГАТЭга аъзо давлатлар — Иордания, Бразилия, Доминикан Республикаси ва Туркиядан беш нафар халқаро эксперт иштирок этмоқда. Шунингдек, муҳокамаларда Ўзбекистон вазирлик ва идоралари вакиллари ҳам қатнашмоқда.
Ўзбекистон томонидан "Ўзатом" агентлиги Ядро энергетикасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича миллий орган (NEPIO) ҳамда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси мустақил регулятор сифатида иштирок этмоқда.
Тадбир доирасида томонлар 2021 йилги миссиядан кейин миллий ядровий инфратузилмани ривожлантириш соҳасида эришилган натижаларни муҳокама қилди.
"Ўзатом" директори Азим Ахмедхаджаев ушбу миссия Ўзбекистон учун алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
"Биз уни очиқ ва профессионал мулоқот учун муҳим восита деб биламиз. У миллий ядровий инфратузилмани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни холисона баҳолаш, эришилган натижаларни халқаро стандартлар ва МАГАТЭ тавсиялари билан таққослаш ҳамда кейинги амалий қадамларни белгилаш имконини беради", — деди у.
Ахмедхаджаевнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистон ядро хавфсизлиги соҳасидаги асосий халқаро ҳужжатларга қўшилди. Шунингдек, атом электр станциясини жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш учун зарур бўлган ядро ва радиация хавфсизлигига оид қатор меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди.
Жисмоний хавфсизлик тизимини мустаҳкамлаш мақсадида идоралараро миллий ишчи гуруҳ тузилди. МАГАТЭ билан ҳамкорликда ишлатилган ядро ёқилғиси ва радиоактив чиқиндиларни бошқариш стратегияси лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилди.
Ахмедхаджаев миллий кадрлар тайёрлашга ҳам катта эътибор қаратилаётганини қайд этди. Ўзбекистонда атом энергетикаси дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегияси тасдиқланган бўлиб, у АЭС қурилиши ва хавфсиз эксплуатацияси, шунингдек, ядро ва радиация хавфсизлигини таъминлаш учун мутахассислар тайёрлашга қаратилган.
Унинг маълум қилишича, жорий йилнинг 21 апрель куни "Росатом" давлат корпорацияси бош директори ўринбосари Татьяна Терентьева иштирокида Ўзбекистон—Россия қўшма ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Унда кадрлар тайёрлаш бўйича мамлакат режасини ишлаб чиқиш, 2026 йилда "Ўзатом" ва АЭС қурилиши дирекциясининг 60 нафар мутахассисини "Росатом" объектларида стажировкадан ўтказиш ҳамда "Москва муҳандислик-физика институти" Миллий тадқиқот ядро университети ("ММФИ" МТЯУ) Тошкент филиалини кадрлар тайёрлаш жараёнига жалб қилиш бўйича келишувларга эришилган.

"Ҳозирги кунда "ММФИ" МТЯУ филиалида ядро энергетикаси, ядро технологиялари, иссиқлик энергетикаси, электр энергетикаси, тиббий физика ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича 250 нафар талаба таҳсил олмоқда. 2026 ўқув йилидан бошлаб ядро физикаси ва технологиялари бўйича магистратура дастури йўлга қўйилади. 2023–2025 йилларда филиал 160 нафар мутахассисни тайёрлади, жорий йилда эса яна 74 нафар битирувчи чиқарилиши кутилмоқда", — деди Ахмедхаджаев.

Шунингдек, у жамоатчилик билан мулоқотлар, лойиҳанинг экологик баҳоси ва уни амалий босқичга ўтказиш бўйича ишлар давом этаётганини маълум қилди. Хусусан, биринчи бетон қуйилди, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси РИТМ-200Н реактор қурилмасига эга энергия блокини қуриш учун лицензия берди, 2026 йил 4 июнь куни эса биринчи реактор қурилмаси қурилиши расман бошланди.
"Барча лойиҳа ечимлари ядро хавфсизлиги талабларига қатъий мувофиқ ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳани экспертизадан ўтказишга Беларусь ва Россиянинг ушбу соҳада катта тажрибага эга мутахассислари жалб қилинган", — деди у.
Миссиянинг очилиш маросимида МАГАТЭ экспертлари Ўзбекистоннинг агентлик билан кўп йиллик ҳамкорлиги юқори даражада эканини таъкидлади.
МАГАТЭнинг миллий ядровий инфратузилмани комплекс баҳолаш (INIR) миссияси раҳбари Жон Хаддаднинг айтишича, Ўзбекистон ишлаб чиқувчи мамлакат ҳудудидан ташқарида кичик модулли реактор қурилишини бошлаган илк давлатлардан бири ҳисобланади.
"Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон ўзининг ядро-энергетика дастурини ривожлантиришда сезиларли қадамлар ташлади", — деди у.
Унинг сўзларига кўра, жорий миссиянинг асосий мақсади 2021 йилдан буён эришилган натижаларни баҳолаш, сақланиб қолаётган масалаларни аниқлаш ва зарур ҳолларда қўшимча тавсиялар беришдан иборат.
Миссия ўз ишини 26 июнга қадар давом эттиради. Унинг якунлари бўйича МАГАТЭ Ўзбекистоннинг миллий ядровий инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича аниқ тавсияларни ўз ичига олган дастлабки расмий ҳисоботни тайёрлайди.
Макет будущей атомной электростанции (АЭС) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2026
Ўзбекистонда АЭС энергоблокини қуришга лицензия берилди
Янгиликлар лентаси
0