https://sputniknews.uz/20260604/uzbekistan-aes-energoblok-qurish-litsenziya-58093669.html
Ўзбекистонда АЭС энергоблокини қуришга лицензия берилди
Ўзбекистонда АЭС энергоблокини қуришга лицензия берилди
Sputnik Ўзбекистон
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси РИТМ-200Н ядровий қурилмали АЭС энергоблокини барпо этиш бўйича лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
2026-06-04T17:02+0500
2026-06-04T17:02+0500
2026-06-04T17:12+0500
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
аэс
россия
хавфсизлик
ўзбекистон
энергетика
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/14/55018240_0:0:1135:639_1920x0_80_0_0_e0d2da65f97f59669089cbe9f90305e1.jpg
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Ўзбекистонда РИТМ-200Н ядровий қурилмали АЭС энергоблокини барпо этиш бўйича лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Қўмита АЭС қурилиши билан боғлиқ жараёнларда ядровий ва радиациявий хавфсизлик талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.Маълум қилинишича, тақдим этилган лойиҳа ҳужжатлари Қўмита ҳузуридаги Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази томонидан комплекс ўрганилган.Навбатдаги босқичда РИТМ-200Н ядровий қурилмали энергоблокларни барпо этишга оид ҳужжатлар, лойиҳа ечимлари ва хавфсизликни асослаш материаллари кўриб чиқилди.Қўмитага кўра, ҳужжатлар амалдаги қонунчилик, хорижий тажриба ҳамда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик тавсиялари асосида ўрганилган.Кўриб чиқиш жараёнига хорижий экспертлар ва халқаро ташкилотлар мутахассислари ҳам жалб этилган. Хусусан, Россиянинг радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази етакчи мутахассислари иштирок этган.
https://sputniknews.uz/20260522/jizzax-aes-57778324.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/14/55018240_0:0:1009:756_1920x0_80_0_0_4ca6b02fc19e90f6e16d95bd1b929f26.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, аэс, россия, хавфсизлик, ўзбекистон, энергетика, жамият
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, аэс, россия, хавфсизлик, ўзбекистон, энергетика, жамият
Ўзбекистонда АЭС энергоблокини қуришга лицензия берилди
17:02 04.06.2026 (янгиланди: 17:12 04.06.2026) Гап РИТМ-200Н ядровий қурилмали энергоблок ҳақида бормоқда. Лойиҳа ҳужжатлари ва хавфсизлик асослари халқаро тавсиялар асосида кўриб чиқилган.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Ўзбекистонда РИТМ-200Н ядровий қурилмали АЭС энергоблокини барпо этиш бўйича лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди.
Қўмита АЭС қурилиши билан боғлиқ жараёнларда ядровий ва радиациявий хавфсизлик талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.
Маълум қилинишича, тақдим этилган лойиҳа ҳужжатлари Қўмита ҳузуридаги Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази томонидан комплекс ўрганилган.
Аввалроқ, 23 март куни, АЭС қурилиши учун ажратилган ядровий қурилмаларни жойлаштириш майдончасидан фойдаланишга рухсатнома берилган эди.
Навбатдаги босқичда РИТМ-200Н ядровий қурилмали энергоблокларни барпо этишга оид ҳужжатлар, лойиҳа ечимлари ва хавфсизликни асослаш материаллари кўриб чиқилди.
Қўмитага кўра, ҳужжатлар амалдаги қонунчилик, хорижий тажриба ҳамда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик тавсиялари асосида ўрганилган.
Кўриб чиқиш жараёнига хорижий экспертлар ва халқаро ташкилотлар мутахассислари ҳам жалб этилган. Хусусан, Россиянинг радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази етакчи мутахассислари иштирок этган.