https://sputniknews.uz/20260522/jizzax-aes-57778324.html
Депутатлар ва сенаторлар Жиззахдаги АЭС қурилиши билан шахсан танишишади
Депутатлар ва сенаторлар Жиззахдаги АЭС қурилиши билан шахсан танишишади
Sputnik Ўзбекистон
Жиззах вилоятидаги майдонда тайёргарлик ва бетон қуйиш ишлари бошланган. 22.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-05-22T14:39+0500
2026-05-22T14:39+0500
2026-05-22T14:39+0500
жамият
аэс
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/14/55018240_0:0:1135:639_1920x0_80_0_0_e0d2da65f97f59669089cbe9f90305e1.jpg
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Яқин кунларда Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторларидан иборат ишчи гуруҳлар Жиззах вилоятидаги атом электр станцияси (АЭС) қурилиш майдонига бориб, ишларнинг бориши билан шахсан танишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзатом” агентлигининг ҳисоботини тинглаш чоғида маълум қилинди.Агентликнинг маълум қилишича, лойиҳа халқаро стандартлар ва ХАЭА талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда амалга оширилмоқда.Лойиҳа доирасида ҳозирда қуйидаги асосий ишлар амалга оширилмоқда:Таъкидланишича, АЭС қурилиши доирасида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш халқаро амалиётга қатъий мувофиқ тарзда ўтказилди, жамоатчилик эшитувлари ташкил этилди. Барча ишлар замонавий пассив хавфсизлик технологиялари ва кўп босқичли ҳимоя тизимини қўллаган ҳолда олиб борилаётгани ядровий ҳамда экологик хавфсизликнинг энг юқори даражасини таъминлайди.Депутатлар тақдим этилган ахборотни ижобий баҳолаб, лойиҳанинг шаффофлигини юқори қайд этишди.Эслтамиз, Жиззах вилоятининг Фориш туманида “Росатом” билан бирга РИТМ-200Н реакторига эга кичик қувватли АЭС энергия блокини қуриш бошланган.
https://sputniknews.uz/20260514/uzbekistan-aes-57573617.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/14/55018240_0:0:1009:756_1920x0_80_0_0_4ca6b02fc19e90f6e16d95bd1b929f26.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, аэс, ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
жамият, аэс, ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
Депутатлар ва сенаторлар Жиззахдаги АЭС қурилиши билан шахсан танишишади
Жиззах вилоятидаги майдонда тайёргарлик ва бетон қуйиш ишлари бошланган.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Яқин кунларда Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторларидан иборат ишчи гуруҳлар Жиззах вилоятидаги атом электр станцияси (АЭС) қурилиш майдонига бориб, ишларнинг бориши билан шахсан танишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзатом” агентлигининг ҳисоботини тинглаш чоғида
маълум қилинди. Агентликнинг маълум қилишича, лойиҳа халқаро стандартлар ва ХАЭА талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида ҳозирда қуйидаги асосий ишлар амалга оширилмоқда:
муҳандислик-қидирув ва геологик тадқиқотларнинг асосий босқичлари якунланди;
Жиззах вилоятидаги майдонда тайёргарлик ва бетон қуйиш ишлари бошланди;
лойиҳа ҳужжатлари ва меъёрий-ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда;
ядровий ва радиациявий хавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорлик фаол ривожлантирилмоқда.
Таъкидланишича, АЭС қурилиши доирасида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш халқаро амалиётга қатъий мувофиқ тарзда ўтказилди, жамоатчилик эшитувлари ташкил этилди. Барча ишлар замонавий пассив хавфсизлик технологиялари ва кўп босқичли ҳимоя тизимини қўллаган ҳолда олиб борилаётгани ядровий ҳамда экологик хавфсизликнинг энг юқори даражасини таъминлайди.
Депутатлар тақдим этилган ахборотни ижобий баҳолаб, лойиҳанинг шаффофлигини юқори қайд этишди.
Эслтамиз, Жиззах вилоятининг Фориш туманида “Росатом” билан бирга РИТМ-200Н реакторига эга кичик қувватли АЭС энергия блокини қуриш бошланган.