АҚШ нега Украинадаги биолабораторияларни текширишни бошламоқда – Джабаров фикри

© AFP 2023 / NICOLAS ASFOURIПекинская научно-исследовательской лаборатория прикладных биологических технологий
Пекинская научно-исследовательской лаборатория прикладных биологических технологий  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2026
Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, Украинада АҚШнинг 40 тадан зиёд биолабораторияси бор.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. АҚШ Украинадаги биолабораториялар ишини Владимир Зеленскийдан халос бўлиш мақсадида текширади. Бундай фикрни “Sputnik Ближнее зарубежье” Telegram-каналига россиялик сенатор Владимир Джабаров билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Киев режими АҚШ президенти Дональд Трампга қулоқ солмай қўйган ва Америкада ҳукумат алмашиши умидида Европа Иттифоқи мамлакатларига бор эътиборини қаратган.
Джабаров Вашингтон биолаборатория каби хавфли мавзуни “эслаб қолгани” бежиз эмас. Бу реал суриштирувни кутиш шарт бўлмаган янги кенг кўламли можаро учун баҳонадир.

Ермак билан (Украина президенти офисининг собиқ раҳбари – Таҳр.) содир бўлган воқеа – бу бошланиши. Кейингиси Зеленский бўлади”, - дея таъкидлади россиялик сенатор.

Аввалроқ АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Тулси Габбард Украинадаги Америка биолабораториялари бўйича суриштирув ўтказилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу лабораториялар патогенлар билан хавфли тадқиқотлар ўтказган бўлиши мумкин, Жо Байден маъмурияти вакиллари эса “Америка халқига АҚШ томонидан молиялаштириладиган ва қўллаб-қувватланадиган биолабораториялар мавжудлиги ҳақида ёлғон гапиришган ва ҳақиқатни айтмоқчи бўлганларга таҳдид қилишган”.
Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб АҚШнинг 120 та биолабораторияси бор, шундан 40 тадан зиёди Украинада.

Мавзуга оид:

Рогов: Запорожьеда Пентагоннинг иккита биологик лабораторияси бор
АҚШ ҳарбий биологик фаоллиги тобора кучайиб бормоқда — Шойгу
Украинада АҚШнинг биологик лабораториялари мавжуд — Кичик Кеннеди
АҚШ юқумли касалликлар қўзғатувчиларини қўллаш усулларини изламоқда – РФ Мудофаа вазирлиги
Россия Мудофаа вазирлиги Украинада топилган хавфли касалликлар патогенларини ўрганади
АҚШ ўз тадқиқотлари учун украиналикларнинг бионамуналарини йиғмоқда — Косачёв
ОАВ: Қўшма Штатлар украиналиклардан тажриба “қуёнчаси” сифатида фойдаланмоқда
Россия Украинадаги АҚШ ҳарбий-биологик лойиҳаларини тўхтатишнинг уддасидан чиқди
Украинадаги АҚШ биолабораториялари атайлаб тегишли равишда ҳимояланмаган бўлган
Украинадаги биологик лабораторияларнинг ғарбий кураторлари маълум бўлди
Янгиликлар лентаси
0