Украина бош вазири тайинловида фолбин маслаҳати ва коррупция: Ермакка айбловлар қўйилди

© REUTERS / Alina SmutkoАндрей Ермак в суде. Архивное фото
Андрей Ермак в суде. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2026
Oбуна бўлиш
Украинада Зеленский идорасининг собиқ раҳбари Андрей Ермакка коррупция ва пул “ювиш” айбловлари қўйилди.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Владимир Зеленский идорасининг собиқ раҳбари Андрей Ермак давлат лавозимларига тайинловлар бўйича “Вероника Феншуй Офис” номи билан сақланган абонент билан маслаҳатлашгани ҳақида маълумотлар очиқланди. Бу ҳақда Украинанинг "Hromadske" нашри прокурор баёнотига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, Украина Коррупцияга қарши Олий суди (ВАКС) сешанба куни Ермакка нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласини кўриб чиқишни бошлаган.
Прокурор суддаги чиқишида Ермак “Вероника Феншуй Офис” абоненти билан турли давлат лавозимларига номзодлар бўйича ёзишмалар олиб борганини маълум қилди. Хабарга кўра, у суҳбатдошига номзодларнинг туғилган саналарини юборган.
Нашр ёзишича, Ермак камида 2020 йилдан бери Украина бош вазири, соғлиқни сақлаш вазири, собиқ бош прокурор Ирина Венедиктова ҳамда Зеленский идораси раҳбари ўринбосари Олег Татаров каби юқори лавозимли амалдорлар бўйича маслаҳатлашиб келган. Айрим ҳолатларда уларнинг исмлари кўрсатилмаган, фақат туғилган саналари юборилган.
Шу билан бирга, Украина коррупцияга қарши прокуратураси Ермакка Киев яқинида ҳашаматли уй-жойлар қурилиши орқали коррупциявий маблағларни “ювиш” — 10,4 миллион долларлик схема доирасида пулларни легаллаштиришда қатнашиш айбловини қўйган.
Украина Миллий коррупцияга қарши бюроси (НАБУ) директори Семён Кривоноснинг айтишича, ишни тергов қилиш жараёнида экспертларга босим ўтказилган. Унинг сўзларига кўра, тегишли экспертизани амалга ошириши керак бўлган мутахассисларга таъсир ўтказиш ҳолатлари қайд этилган ва бу ишларга Украина хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам алоқадор бўлиши мумкин.
Зеленский саботирует работу главы офиса президента Украины Буданова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Умеров, Богдан, Ермак ва Буданов*: Зеленский атрофида ички кураш авж олди
Янгиликлар лентаси
0