https://sputniknews.uz/20260515/aqsh-ukraina-biolaboratoriyalar-57597555.html
Эксперт: АҚШнинг Украинадаги биолабораторияларни тан олиши РФ маълумотларини тасдиқлайди
Эксперт: АҚШнинг Украинадаги биолабораторияларни тан олиши РФ маълумотларини тасдиқлайди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Тулси Габбарднинг Украинадаги биолабораториялар ҳақидаги баёнотлари Россия Мудофаа вазирлиги анчадан буён маълум қилиб келаётган маълумотларни тасдиқлайди.
2026-05-15T18:30+0500
2026-05-15T18:30+0500
2026-05-15T18:30+0500
дунёда
дунё янгиликлари
украина
ақш
биолаборатория
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0c/33825136_0:208:2380:1547_1920x0_80_0_0_1315dc3d1784cb582c052ca2362b9bcb.jpg
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Тулси Габбарднинг Украинадаги биолабораториялар ҳақидаги баёнотлари Россия Мудофаа вазирлиги анчадан буён маълум қилиб келаётган маълумотларни тасдиқлайди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш институтининг Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов маълум қилди.Родионов 2022 йилда АҚШ давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд деярли аниқ гаплар билан биолабораториялар борлиги, у ерларда дунё билмагани яхши бўлган тажрибалар ўтказилишини тан олганини эслатди.Унинг таъкидлашича, Америка биолабораториялари ҳақидаги очиқ маълумотларга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш керак. Унинг фикрига кўра, америкаликлар Украинадаги лабораториялар ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаб, “изларини йўқ қилишга” уринишмоқда.Россия бир неча бор АҚШ биологик қуролларни ишлаб чиқаришни молиялаштираётганини ва биологик ва заҳарли қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияни бузган ҳолда Украинада ўнлаб биолаб-лабораторияларини жойлаштираётганини маълум қилган.Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, АҚШнинг ҳарбий-биологик дастурини давом эттириш учун ҳамма нарса Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан кейин Украинадан олиб чиқилган.Байден маъмурияти Украинада АҚШ томонидан назорат қилинадиган кимёвий ва биологик лабораториялар мавжудлигини рад этганди, барча айбловларни эса “ёмон жосуслик романи”, “Россия пропагандаси” ва “конспирология” деб атаганди.Аввалроқ АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Тулси Габбард Украинадаги Америка биолабораториялари бўйича суриштирув ўтказилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу лабораториялар патогенлар билан хавфли тадқиқотлар ўтказган бўлиши мумкин, Жо Байден маъмурияти вакиллари эса “Америка халқига АҚШ томонидан молиялаштириладиган ва қўллаб-қувватланадиган биолабораториялар мавжудлиги ҳақида ёлғон гапиришган ва ҳақиқатни айтмоқчи бўлганларга таҳдид қилишган”.Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб АҚШнинг 120 та биолабораторияси бор, шундан 40 тадан зиёди Украинада.Мавзуга оид:
https://sputniknews.uz/20230202/aqsh-ukrainadagi-biolaboratoriyalari-haqida-nimani-yashirmoqda-31930919.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0c/33825136_21:0:2360:1754_1920x0_80_0_0_3017e5dcb98aac847d67675b8d3bbee3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, дунё янгиликлари, украина, ақш, биолаборатория
дунёда, дунё янгиликлари, украина, ақш, биолаборатория
Эксперт: АҚШнинг Украинадаги биолабораторияларни тан олиши РФ маълумотларини тасдиқлайди
Америкаликлар Украинадаги лабораториялар ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаб, “изларини йўқ қилишга” уринишаётган бўлишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Тулси Габбарднинг Украинадаги биолабораториялар ҳақидаги баёнотлари Россия Мудофаа вазирлиги анчадан буён маълум қилиб келаётган маълумотларни тасдиқлайди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш институтининг Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов маълум қилди.
“Илгари Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги биолабораториялар ҳақида эълон қилган маълумотлар, албатта, тасдиқланмоқда, бироқ америкаликлар ҳеч қачон ўз айби ва жиноятларини тан олишмайди. Улар барибир айбни Байден ёки бошқа бир кишига ағдариш йўлини топишади”, -
деди эксперт РИА Новости билан суҳбатда.
Родионов 2022 йилда АҚШ давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд деярли аниқ гаплар билан биолабораториялар борлиги, у ерларда дунё билмагани яхши бўлган тажрибалар ўтказилишини тан олганини эслатди.
Унинг таъкидлашича, Америка биолабораториялари ҳақидаги очиқ маълумотларга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш керак. Унинг фикрига кўра, америкаликлар Украинадаги лабораториялар ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаб, “изларини йўқ қилишга” уринишмоқда.
Россия бир неча бор АҚШ биологик қуролларни ишлаб чиқаришни молиялаштираётганини ва биологик ва заҳарли қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияни бузган ҳолда Украинада ўнлаб биолаб-лабораторияларини жойлаштираётганини
маълум қилган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, АҚШнинг ҳарбий-биологик дастурини давом эттириш учун ҳамма нарса Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан кейин Украинадан
олиб чиқилган.Байден маъмурияти Украинада АҚШ томонидан назорат қилинадиган кимёвий ва биологик лабораториялар мавжудлигини рад этганди, барча айбловларни эса “ёмон жосуслик романи”, “Россия пропагандаси” ва “конспирология” деб атаганди.
Аввалроқ АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Тулси Габбард Украинадаги Америка биолабораториялари бўйича суриштирув ўтказилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу лабораториялар патогенлар билан хавфли тадқиқотлар ўтказган бўлиши мумкин, Жо Байден маъмурияти вакиллари эса “Америка халқига АҚШ томонидан молиялаштириладиган ва қўллаб-қувватланадиган биолабораториялар мавжудлиги ҳақида ёлғон гапиришган ва ҳақиқатни айтмоқчи бўлганларга таҳдид қилишган”.
Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб АҚШнинг 120 та биолабораторияси бор, шундан 40 тадан зиёди Украинада.