Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Зеленский: АҚШнинг узоқ масофали қурол етказиб бериши Трамп қарорига боғлиқ

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишВизит президента Украины В. Зеленского в США.
Визит президента Украины В. Зеленского в США. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2025
Oбуна бўлиш
Ракеталар етказиб берилган тақдирда ҳам Украинада уларни ишлатиш учун зарур воситалар етишмайди.
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Владимир Зеленский АҚШдан узоқ масофали қуроллар етказиб берилиши америкалик президент Дональд Трампнинг қарорига боғлиқ эканини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Зеленский Европа сиёсий ҳамжамияти саммити олдидан журналистлар билан суҳбатда охирги мулоқотнинг АҚШ билан самарали бўлганини ва томонлар катта радиусли қурол тизимлари ҳақида гаплашганини айтган. "Telegraph" газетаси хабарига кўра, у Трамп билан учрашувда “Tomahawk” ракеталарини сўраган ва ҳаммаси Трамп қарорига боғлиқлигини айтган.

Июль ойида Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси ўринбосари Вадим Скибицкий Трамп ва Зеленский телефон мулоқотида “Tomahawk” ракеталари масаласини муҳокама қилгани ҳақида маълумот берган, бироқ ўша пайтда келишувга эришилмагани айтилган ва ҳатто етказиб берилган тақдирда Украинада уларни ишлатиш учун зарур воситалар етишмаслиги таъкидланган.

Кейинчалик АҚШ вице‑президенти Жей Ди Вэнс "Fox News"га берган интервьюсида Трамп маъмурияти “Tomahawk”ларни Украинага етказиб бериш имкониятини муҳокама қилаётганини қайд этган, аммо сўнгги қарор президентнинг ўзида қолишини билдирган.
Россия эса Ғарбнинг Украинага қурол етказиб беришини можарони ҳал қилишга тўсқинлик қилиб, НАТО давлатларини бевосита можаро жараёнига жалб этиш хавфи борлигини таъкидлаб келмоқда. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг фикрича, Украинага қурол етказиб бериладиган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишон сифатида кўрилиши мумкин. Кремль эса Ғарбнинг Украинани қурол билан таъминлаши музокараларга салбий таъсир кўрсатишини билдирган.
Флаги России и США, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2025
Лавров: Россия-АҚШ музокараларининг учинчи босқичи жорий кузда бўлиб ўтади
Янгиликлар лентаси
0