Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

ЕИ ва НАТО Украина бўйича тинчлик жараёнини барбод қилмоқчи - Лавров

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишГлавы МИД РФ С. Лавров
Главы МИД РФ С. Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2025
Oбуна бўлиш
Лавровнинг сўзларига кўра, европаликлар ва Украина режими АҚШ президенти Дональд Трампни тинчликпарвар саъй-ҳаракатларидан воз кечишга кўндиришга уринишмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Европа Иттифоқи (ЕИ) ва НАТО мамлакатлари етакчилари Украинадаги вазиятни тинч тартибга солиш жараёнини барбод қилишга уринишмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

"Евроиттифоқ ва НАТО Брюссели айнан шундан келиб чиқмоқда: улар (Европа етакчилари – таҳр.), албатта, тинчлик жараёнини барбод қилишмоқчи”, - деди Россия ТИВ раҳбари Украина можаросига бағишланган хорижий элчилар учун давра суҳбатида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Лавровнинг сўзларига кўра, европаликлар ва Украина режими АҚШ президенти Дональд Трампни тинчликпарвар саъй-ҳаракатларидан воз кечишга, Россия билан зиддиятга қайтишга кўндиришга уринишмоқда.
“Аслида улар “Байден урушини” “Трамп урушига” айлантиришга уринишмоқда. Аниқ равшанки, кўплаб Европа етакчилари, жумладан, Париж, Берлин, Лондон и Брюссель буни ташвишига тушишган”, - деди у.
Россия ТИВ раҳбари ўз сўзларининг дадили сифатида Европа Россия ва АҚШ президентларининг Аляскадаги учрашувига жуда салбий муносабат билдирганини эслатди.
Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Захарова: Ғарб Зеленский қўллари билан Украинада ҳақиқий геноцидни амалга оширмоқда
Янгиликлар лентаси
0