Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Песков: Европа Украинадаги можарони давом эттириш учун бор кучини сарфламоқда

© Sputnik / Сергей ГунеевДмитрий Песков
Дмитрий Песков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2025
Oбуна бўлиш
Москва Вашингтон ва бевосита Трампдан амалий натижаларни кутмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Европа давлатлари можарони тўхтатиш эмас, балки уни чигаллаштириш йўлидан бормоқда. Бу ҳақда у "Россия 1" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Афсуски, бу ерда бир томонда Киев режими, бошқа томонда эса Европа давлатлари турибди — улар барча кучларини ишга солиб, вазиятни янада кескинлаштиришга уринишмоқда”, – деди Песков.
Унинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин ҳамда АҚШ президенти Доналд Трамп ҳали-ҳануз Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори бўлиб қолмоқда. Москва ўз навбатида Вашингтондан ва бевосита Трампдан бу йўналишда амалий қадамлар кутгани маълум бўлди.

“Европа урушни тўхтатиш эмас, балки ҳатто Владимир Зеленскийни ҳам бу йўлдан қайтмасликка ундашмоқда", — дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам ЕИ ва НАТО Украинадаги тинчлик жараёнини барбод қилишга уринаётганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, европаликлар ва Киев режими АҚШ президенти Доналд Трампни тинчликпарвар саъй-ҳаракатларидан воз кечишга, Россия билан зиддиятга қайтишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.
Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Захарова: Ғарб Зеленский қўллари билан Украинада ҳақиқий геноцидни амалга оширмоқда
Янгиликлар лентаси
0