Лавров: Россия-АҚШ музокараларининг учинчи босқичи жорий кузда бўлиб ўтади

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишФлаги России и США, архивное фото
Флаги России и США, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2025
Oбуна бўлиш
Москва ва Вашингтон ўз дипломатик идоралари фаолияти бўйича мулоқот олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Россия Федерацияси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги икки томонлама мулоқотларнинг учинчи босқичи жорий кузда бўлиб ўтади, деб маълум қилди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Бу ҳақда у БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

"Бизнинг мулоқотимиз визалар, элчихоналар фаолияти, мулк масалалари ва дипломатик ваколатхоналаримизнинг кундалик ишлари билан боғлиқ бошқа жиҳатлар ҳақида давом этмоқда”, – деди Лавров ОАВ вакилларига.

У музокараларнинг икки босқичи ўтганини эслатиб, учинчисини ўтказиш бўйича АҚШ давлат котиби Марк Рубио билан келишувга эришилганини айтди.
"Марк Рубио билан учинчи босқични куз ойларида ўтказишга келишиб олдик”, – деди Россия ТИВ раҳбари.
Сергей Лавров, шунингдек, Москва Вашингтоннинг Россия билан очиқ ва ҳалол мулоқот юритиш йўналишидан четга чиқишини тахмин қилмаётганини айтиб ўтди.

"Биз Қўшма Штатларнинг бунга тайёрлигини кўряпмиз, биз ҳам бунга тайёрмиз. Дипломатик изоҳлар эса ҳар хил бўлиши мумкин”, – деди Лавров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси доирасидаги умумсиёсий мунозараларда нутқ сўзлаган эди.
Глава МИД РФ С. Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Зеленский мақоми, ҳудудлар масаласи ва Россия мақсадлари: Лавров NBC учун интервью берди
Янгиликлар лентаси
0