Зеленский мақоми, ҳудудлар масаласи ва Россия мақсадлари: Лавров NBC учун интервью берди
09:44 25.08.2025 (янгиланди: 10:08 25.08.2025)
© Sputnik / Игорь ЕгоровГлава МИД РФ С. Лавров

© Sputnik / Игорь Егоров
Oбуна бўлиш
Америка телеканалига берган интерьвюсида Россия ТИВ раҳбари қатор муҳим масалаларга батафсил тўхталиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров NBC телеканали учун интервью берди. Унда у Владимир Зеленскийнинг юридик мақоми, ҳудудлар масалалари ва хавфсизлик кафолатлари, Россия мақсадлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Зеленский мақоми ва Путин билан эҳтимолий учрашув
Лавровнинг сўзларига кўра, Зеленский ҳозир Украина можаросини тартибга солиш тўғрисидаги юридик ҳужжатларни имзоласа бўладиган қонуний шахс эмас.
“Биз уни режим раҳбари сифатида де-факто тан оламиз. Бу кўринишда биз у билан учрашишга тайёрмиз. Бироқ сиз бутун манзарани олишни хоҳлайсизми ёки фақат сизни қониқтирадиган қисминими? Иш юридик ҳужжатларни имзолашга етиб борганда ҳамманинг равшан тушунчаси бўлиши керакки, имзолаётган шахс қонуний ҳисобланади. Украина Конституциясига кўра, Владимир Зеленский ҳозир бундай шахс ҳисобланмайди”, - деди Россия ТИВ раҳбари.
Россия мақсадлари
“Бизнинг мақсадларимиз бор ва уларга эришилади. Хусусан: Украина томонидан келаётган Россия хавфсизлигига ҳар қандай таҳдидни бартараф этиш, ўзини рус маданияти ва тарихига мансуб биладиган этник руслар ва русийзабонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш”, - деди Лавров.
Украина ўзининг бетараф блокларга қўшилмайдиган мақомини сақлаши ва ядросиз давлат бўлиб қолиши шарт.
Украина мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга башартики, референдумларда ўз тақдирини белгилаб олган ва Киев режими йўқ қилишга ҳаракат қилаётган одамларни “қўйиб юборса”.
Хавсизлик кафолатлари
Украинанинг хавфсизлик кафолатлари бўйича Россиянинг асосий манфаатларини инобатга олувчи консенсус бўлиши шарт. Москва бунда 2022 йилда Истанбул музокараларида эришилган келишувлардан келиб чиқиш керак деб ҳисоблайди. Россия коллектив хавфсизлик масалалари усиз ҳал этилишига рози бўлмайди.
Путин телефон суҳбат чоғида Трампга Россия Истанбулда бошланган Киев билан бевосита музокараларни давом эттиришга тайёрлигини аниқ билдирган.
Россия Путин ва Зеленскийга етказилиши зарур бўлган масалаларни муҳокама қилиш учун делегациялар даражасини оширишни таклиф қилган.
Украинада қурол-яроғ ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган бирор бир мамлакатнинг капитали унга иммунинет бермайди.
Путин ва Трамп бир-бирини ҳурмат қилади ва ўз давлатлари миллий манфаатларини ҳимоя қилишга ҳаракатларни қардлашади. Улар Украинада тинчликка эришишмоқчи, Европа сиёсатчиларининг хатти-ҳаракатлари эса улар буни истамаётганини кўрсатяпти.