Лавров БМТда нутқ сўзлади: асосий баёнотлар

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишСергей Лавров
Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2025
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири ўз чиқишида Россия хавфсизлиги, Украина, Яқин Шарқ можаросига тўхтатиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлади ва қатор масалаларга тўхталиб ўтди.
Асосий баёнотлар:
Бугун биз БМТнинг Фалантин давлатини тузиш тўғрисидаги қарорини эсдан чиқариш учун давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишлар бўлаётганини кўриб турибмиз.
Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғарбнинг Эронга қарши санкцияларни тиклашга уринишларини номақбул ва ноқонуний деб ҳисоблайди.
Россия Украина можаросининг дастлабки сабабларини бартараф этишга қаратилган музокараларга очиқ бўлиб қолмоқда.
Россия хавфсизлиги ва унинг муҳим манфаатлари мустаҳкам кафолатланган бўлиши шарт.
Украина назоратидаги ҳудудларда руслар ва русийзабонлар ҳуқуқлари тикланиши шарт.
Россия манфаатларини таъмилаш ва Украина назоратидаги ҳудудларда русларнинг ҳуқуқларини тиклаш – Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича музокаралар учун асос.
Россия НАТО мамлакатларига ҳужум қилишни режалаштирмаган, бироқ ҳар қандай тажовуз кескин жавоб олади.
Москва Украина можаросини ҳал қилиш бўйича муайян умидларни бу масала бўйича Росссия ва АҚШ мулоқоти давомига боғлайди.
Путиннинг Стратегик ҳужумкор қуроллар тўғрисидаги шартномабўйича чекловларни сақлаш тўғрисидаги таклифи стратегик қуролланиш пойгасига йўл қўймаслик учун шарт-шароит яратади.
Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш тарафдори, бироқ бунда ҳеч кимга қарши инқилобни тарғиб қилмайди.
Неделя высокого уровня 80-й сессии Генассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Лавров ва Рубио Украинадаги можарони тартибга солишни муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0