Лавров ва Рубио Украинадаги можарони тартибга солишни муҳокама қилди
11:07 25.09.2025 (янгиланди: 11:41 25.09.2025)

© Sputnik / Сергей Гунеев
/ Oбуна бўлиш
Лавров БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида АҚШ давлат котиби билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Нью-Йоркда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан Украина можаросини ҳал қилишни муҳокама қилди.
Асосий маълумотлар:
Икки давлат ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари можарони ҳал қилишдаги икки томонлама манфаатдорликни тасдиқлашди;
Лавров Москва Аляскада Путин ва Трамп ишлаб чиққан таклифларга содиқ қолишига тайёрлигига эътибор қаратган;
Россия вазири Киев ва айрим Европа мамлакатлари илгари сураётган схемалар қабул қилиб бўлмайдиган эканини таъкидлади;
Дипломатлар икки томонлама муносабатларнинг мажмуи юзасидан “соатларини солиштириб олишди”;
Улар дипломатик муассасалар ишини қайта тиклаш муҳимлигини қайд этишди;
Томонлар ташқи сиёсий идоралар бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олишди;
Рубио АҚШ президенти Дональд Трампнинг Украинадаги можарони бас қилиш чақириғини такрорлади;
Давлат котиби Россиядан узоқ муддатли тинчликка эришиш учун чоралар кўришни сўради.
Лавров ва Рубио музокаралари БМТ Бош Ассамблеяси сессиясининг олий даражали ҳафталиги доирасида бўлиб ўтди. Улар бир соат давом этди.