https://sputniknews.uz/20250327/ikkinchi-jahon-urush-ozbekiston-qahramonlar-gologramma-48596334.html
Иккинчи жаҳон урушининг ўзбекистонлик қаҳрамонлари ҳақида махсус голограмма яратилади
Иккинчи жаҳон урушининг ўзбекистонлик қаҳрамонлари ҳақида махсус голограмма яратилади
Sputnik Ўзбекистон
Голограмма экспозицияси Ислом цивилизацияси марказида жой олади. 27.03.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-03-27T17:05+0500
2025-03-27T17:05+0500
2025-03-27T17:05+0500
жамият
ўзбекистон
ислом цивилизацияси маркази
иккинчи жаҳон уруши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1b/48596612_0:38:1280:758_1920x0_80_0_0_90a38ee4ff07aa118f7b8a6c06f997a9.jpg
TOШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Иккинчи жаҳон урушининг ўзбекистонлик қаҳрамонлари” номли махсус голограмма экспозицияси ташкил этилади, дея хабар берди марказ ахборот хизмати. Ўзбекистон аскарларининг Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида архив маълумотлари эълон қилиндиУшбу лойиҳа доирасида уруш йилларида Ватан ҳимояси ва инсоният тинчлиги йўлида жонбозлик кўрсатган ўзбекистонлик қаҳрамонларнинг ҳаёти ва жасорати интерактив технологиялар ёрдамида намойиш этилади. Қайд этилишича, лойиҳани амалга ошириш учун илмий-ижодий гуруҳ шакллантирилади. Мазкур гуруҳ Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ўзбекистонлик жангчилар, меҳнат фронти фидойилари ва уларга доир тарихий материалларни чуқур ўрганиб, ҳужжатларга асосланган ҳолда маълумотлар тайёрлайди. Экспозицияда голограммалар билан бир қаторда, қаҳрамонларнинг фотосуратлари, архив ҳужжатлари ва турли экспонатлар ҳам ўрин олади.
https://sputniknews.uz/20250306/ozbekiston-rossiya-urush-faxriy-tibbiy-korik-48273296.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1b/48596612_110:0:1171:796_1920x0_80_0_0_4ae19fe7de4c8f11b3dc9f7276069c32.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, ислом цивилизацияси маркази, иккинчи жаҳон уруши
жамият, ўзбекистон, ислом цивилизацияси маркази, иккинчи жаҳон уруши
Иккинчи жаҳон урушининг ўзбекистонлик қаҳрамонлари ҳақида махсус голограмма яратилади
Голограмма экспозицияси Ислом цивилизацияси марказида жой олади.
TOШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Иккинчи жаҳон урушининг ўзбекистонлик қаҳрамонлари” номли махсус голограмма экспозицияси ташкил этилади, дея хабар берди марказ
ахборот хизмати. Ушбу лойиҳа доирасида уруш йилларида Ватан ҳимояси ва инсоният тинчлиги йўлида жонбозлик кўрсатган ўзбекистонлик қаҳрамонларнинг ҳаёти ва жасорати интерактив технологиялар ёрдамида намойиш этилади.
Қайд этилишича, лойиҳани амалга ошириш учун илмий-ижодий гуруҳ шакллантирилади.
Мазкур гуруҳ Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ўзбекистонлик жангчилар, меҳнат фронти фидойилари ва уларга доир тарихий материалларни чуқур ўрганиб, ҳужжатларга асосланган ҳолда маълумотлар тайёрлайди.
Экспозицияда голограммалар билан бир қаторда, қаҳрамонларнинг фотосуратлари, архив ҳужжатлари ва турли экспонатлар ҳам ўрин олади.
“Ушбу лойиҳа нафақат уруш қаҳрамонлари хотирасини абадийлаштиришга хизмат қилади, балки ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тарихий хотирани мустаҳкамлаш ва технологик инновациялар ёрдамида тарихий ҳақиқатларни етказишнинг янги услубини яратишга ҳам замин ҳозирлайди”, — дейилган хабарда.