Ўзбекистон уруш қатнашчиларининг ҳар бирига 10 минг доллардан пул мукофоти беради

© РИА Новости / Алексей СухорукоВетеран Великой Отечественной войны. Архивное фото
Ветеран Великой Отечественной войны. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2025
Oбуна бўлиш
Президент уруш қатнашчиларига пул мукофотлари беришга оид фармонни имзолади.
TOШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти имзолаган тегишли фармонга мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига пул мукофотлари берилади.
Фармон мамлакатда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиш, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида имзоланди.
Шунингдек, бугун ҳам Ўзбекистон обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини, уларга тенглаштирилган шахсларни ҳамда, 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларини моддий рағбатлантириш кўзда тутилган.
Қуйидаги бир марталик пул мукофоти белгиланди:
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 (ўн минг) доллар миқдорида;
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида;
1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида.
Мазкур фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофоти тантанали ҳамда байрамона вазиятда топширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига йигирма миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилган. 2023 йилда эса уларнинг ҳар бири ўн саккиз миллион сўмдан олган. Мукофот миқдори 2020 йилда ўн миллион сўм, 2018 йилда эса беш миллион сўмга тенг бўлган.
Улуғ Ватан урушида қатнашиб, СССР Қаҳрамони бўлган ўзбекистонликлар
“Уй ўликларга тўла эди”- фашистлар қамали ҳақида хотиралар
Концлагерда туғилган ўзбекистонлик ҳикояси
заглушка вов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2024
Ўзбекистон Ғалабага қандай ҳисса қўшган?
Янгиликлар лентаси
0