https://sputniknews.uz/20250226/ikkinchi-jahon-urush-galaba-80-yil-medal-48123825.html
Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги медали таъсис этилди — у кимларга берилади?
Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги медали таъсис этилди — у кимларга берилади?
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президентнининг тегишли фармони билан “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилди.
2025-02-26T11:00+0500
2025-02-26T11:00+0500
2025-02-26T11:36+0500
жамият
ўзбекистон
ғалаба
ғалаба байрами
иккинчи жаҳон уруши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/1a/48123539_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_2e94d872e90a50c5795e3ca09c7c2155.jpg
TOШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Ўзбекистон президентнининг тегишли фармони билан “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилди. Ҳужжат 2025 йил 9 майда Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги нишонланиши муносабати билан имзоланди. Унга кўра, Ватан ҳимояси йўлида мардонавор курашган буюк аждодларимизга алоҳида эътибор ва чуқур эҳтиром кўрсатиш, ғалабага бебаҳо ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари – 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини муносиб равишда иззат-икром билан шарафлаш мақсад қилинган. Эсдалик юбилей медали билан қуйидагилар мукофотланади: Ҳужжатда тегишли органларга икки ҳафта муддатда эсдалик юбилей медали билан мукофотланиши лозим бўлган 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва ногиронларининг, меҳнат фронти қатнашчиларининг аниқ рўйхатини тузиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган. Эсдалик юбилей медаллари ва уларнинг гувоҳномалари бланклари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан тайёрланади. Қайд этилишича, икки ҳафта муддатда эсдалик юбилей медаллари топширилади ва бир марталик пул мукофотлари тўлаб берилади.Ўзбекистон уруш қатнашчиларининг ҳар бирига 10 минг доллардан пул мукофоти беради
https://sputniknews.uz/20250220/galaba-80-yil-xotira-qadrlash-48045018.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/1a/48123539_67:0:1132:799_1920x0_80_0_0_2c55a67c52bb87888a1212c6152bd79d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президентни фармон “иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали 9 майда хотира ва қадрлаш куни 1941-1945 йиллардаги иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба
ўзбекистон президентни фармон “иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали 9 майда хотира ва қадрлаш куни 1941-1945 йиллардаги иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба
Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги медали таъсис этилди — у кимларга берилади?
11:00 26.02.2025 (янгиланди: 11:36 26.02.2025) Эсдалик юбилей медаллар ўз эгаларига бир марталик пул мукофотлари билан топширилади.
TOШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Ўзбекистон президентнининг тегишли фармони билан “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали
таъсис этилди. Ҳужжат 2025 йил 9 майда Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги нишонланиши муносабати билан имзоланди.
Унга кўра, Ватан ҳимояси йўлида мардонавор курашган буюк аждодларимизга алоҳида эътибор ва чуқур эҳтиром кўрсатиш, ғалабага бебаҳо ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари – 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини муносиб равишда иззат-икром билан шарафлаш мақсад қилинган.
“1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги шарафига “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилсин”, — дейилган ҳужжат матнида.
Эсдалик юбилей медали билан қуйидагилар мукофотланади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун” ва “Япония устидан қозонилган ғалаба учун” медаллари билан, уруш йилларида жанговар хизматлари учун бошқа орден ва медаллар билан мукофотланган ёки уруш қатнашчиси гувоҳномасига ёхуд Ватан уруши ногирони гувоҳномасига эга бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар;
Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги фронт орти меҳнат фахрийлари, шу жумладан, “1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушидаги шавкатли меҳнати учун”, “Меҳнатдаги жасорати учун”, “Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун” медалларига ёки 1941-1945 йиллардаги уруш даврида Қуролли кучларда фуқаро шахсларни эркин ёллаш бўйича штат лавозимида бўлганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган меҳнат фронти қатнашчилари.
Ҳужжатда тегишли органларга икки ҳафта муддатда эсдалик юбилей медали билан мукофотланиши лозим бўлган 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва ногиронларининг, меҳнат фронти қатнашчиларининг аниқ рўйхатини тузиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган.
Эсдалик юбилей медаллари ва уларнинг гувоҳномалари бланклари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан тайёрланади.
Қайд этилишича, икки ҳафта муддатда эсдалик юбилей медаллари топширилади ва бир марталик пул мукофотлари тўлаб берилади.