Ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик бошланди

© РИА Новости / Сергей ПятаковВетеран. Архивное фото
Ветеран. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2025
Oбуна бўлиш
“Янги Ўзбекистон” боғида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ва мушакбозлик ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш тўғрисидаги тегишли қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни “Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди” шиори остида ўтказилади.
Қайд этилишича, тадбирлар қаторида, шунингдек, ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг яшаш жойларини таъмирлаш ҳам ўрин олган.
Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси ва унинг оқибатида ногирон бўлган шахслар, фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.
“Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва унинг оқибатида ногирон бўлган шахсларнинг ҳар бирига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда уларни парвариш қилиш мақсадида тиббиёт мутахассисларини белгиланган тартибда шартнома асосида бириктирган ҳолда доимий равишда патронаж хизматини йўлга қўйсин”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийларига уларнинг хоҳишларига кўра республика ҳудудидаги санаторийларга бир нафар кузатувчиси билан бир марталик бепул йўлланмалар тақдим этилади.
Қолаверса, “Янги Ўзбекистон” боғида 2025 йил 9 май куни соат 21.00 да Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ва мушакбозлик ташкил этилади.
Маълумот учун, Иккинчи жаҳон урушига ўзбекистонликларнинг 2 миллионга яқини сафарбар этилиб, шундан 538 минг нафардан ортиғи жанг майдонларида қаҳрамонларча ҳалок бўлган. 158 минг нафардан ортиғи бедарак йўқолган, мустақиллик йилларида 200 нафарга яқин ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари мамлакатнинг тинчлиги ва осойишталиги йўлида ўз жонини фидо қилган.
Ветеран Великой Отечественной войны. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2025
Ўзбекистон уруш қатнашчиларининг ҳар бирига 10 минг доллардан пул мукофоти беради
Янгиликлар лентаси
0