Россия талабнинг энг юқори даврида ҳам Ўзбекистонни газ билан ишончли таъминламоқда

© Газпром Ўзбекистон энергетика вазири “Газпром” раиси билан учрашди.
Ўзбекистон энергетика вазири “Газпром” раиси билан учрашди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон энергетика вазири “Газпром” раиси билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. "Газпром" Ўзбекистонга талабнинг энг юқори даврларида ҳам газ етказиб бермоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва компания бошқаруви раиси Алексей Миллер ўртаида бўлиб ўтган учрашуви чоғида маълум қилинди.

"Учрашувда томонлар "Газпром" Ўзбекистонга, ҳатто талабнинг энг юқори даврларида ҳам газ етказиб бераётганини таъкидлашди. Газ “Марказий Осиё – Марказ” газ қувурлари тизими асосида махсус ажратилган йўналиш бўйича жўнатилади", — дейилади хабарда.

Энергетика комплексидаги ҳамкорлик бўйича стратегик меморандумни амалга ошириш мавзуси ҳам муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил июнь ойида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва Ўзбекистон газ транспорт тизимини Россия газ қувурини қабул қилиш ва ташишга тайёрлаш бўйича “Йўл харитаси” имзоланган. Октябрь ойида эса Ўзбекистон истеъмолчиларига Россия табиий газини Қозоғистон ҳудуди орқали “Марказий Осиё – Марказ” газ қувурлари тизими асосидаги махсус ажратилган йўналиш бўйича етказиб беришни бошлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтган.
Қолаверса, ноябрь ойида Ўзбекистон ҳукумати ва Россиянинг “Газпром” компанияси ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича стратегик меморандум имзоланган.
Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш

2022 йилнинг ноябрь ойида Россия Қозоғистон ва Ўзбекистонга Россия газини ушбу давлатлар орқали ташишни назарда тутувчи “уч томонлама газ иттифоқи” тузишни таклиф қилган эди.

2023 йил 24 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва "Газпром" компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди.

16 июнь куни Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича “йўл харитаси”имзоланган эди.

Сентябр ойининг охирида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мамлакатда инфратузилма Россия газини 1 октябрдан қабул қилишга тайёр эканини маълум қилган эди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлигимаълумотларигакўра, шартнома доирасида жорий йилнинг 1 октябридан кунига 9 миллион кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Йиллик ҳажм эса қарийб 3 миллиард кубометрни ташкил этади ва бу келажакда оширилиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Россия газини Ўзбекистонга "Марказий Осиё — Центр" газ қувури орқали етказиб бериш лойиҳаси энг тезкор ва кам харажатли усул ҳисобланади. Уни амалга ошириш учун собиқ СССР даврида 1960 йилларда қурилган ва айни дамда фойдаланилмаётган газ инфратузилмасидан реверс усулида фойдаланилади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Сотрудник предприятия на нефтегазовом месторождении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2024
Россия ва Ўзбекистон етказиб берилаётган газ ҳажмини оширишни муҳокама қилмоқда
Янгиликлар лентаси
0