Ўзбекистон ва “Газпром” ўртасида ҳамкорлик бўйича стратегик меморандум имзоланди
Ўзбекистон ва “Газпром” ўртасида ҳамкорлик бўйича стратегик меморандум имзоланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳукумати ва Россиянинг “Газпром” компанияси ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича стратегик меморандум имзоланди. .“Санкт-Петербург халқаро газ форуми – 2023” доирасида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва "Газпром" АЖ бошқаруви раиси Алексей Миллер ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати ва Россиянинг “Газпром” компанияси ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича стратегик меморандум имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.“Санкт-Петербург халқаро газ форуми – 2023” доирасида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва "Газпром" АЖ бошқаруви раиси Алексей Миллер ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.Унда томонлар ҳамкорликнинг бориши ҳамда истиқболларини кўриб чиқдилар. Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойида бошланган Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди.Ўзбекистон истеъмолчиларини энергия билан барқарор таъминлашда “Марказий Осиё – Марказ” газ қувурлари тизими асосидаги махсус ажратилган йўналиш алоҳида ўрин тутиши, бу, айниқса, куз-қиш мавсумида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.Учрашувда Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Алексей Миллер энергетика комплексидаги ҳамкорлик бўйича стратегик меморандумни имзоладилар. Ҳужжатга кўра, томонлар газ таъминоти ҳамда ташиш соҳасида, шунингдек, углеводородларни геология-қидирув ва қазиб олиш йўналишларида ҳамкорликни янада ривожлантирадилар.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон “Газпром” билан узоқ муддатли газ хариди бўйича музокаралар бошлагани хабар қилинган эди.
Ҳужжатга кўра, томонлар газ таъминоти ҳамда ташиш соҳасида, шунингдек, углеводородларни геология-қидирув ва қазиб олиш йўналишларида ҳамкорликни янада ривожлантирадилар.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати ва Россиянинг “Газпром” компанияси ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича стратегик меморандум имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Санкт-Петербург халқаро газ форуми – 2023” доирасида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва "Газпром" АЖ бошқаруви раиси Алексей Миллер ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Унда томонлар ҳамкорликнинг бориши ҳамда истиқболларини кўриб чиқдилар. Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойида бошланган Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди.
Ўзбекистон истеъмолчиларини энергия билан барқарор таъминлашда “Марказий Осиё – Марказ” газ қувурлари тизими асосидаги махсус ажратилган йўналиш алоҳида ўрин тутиши, бу, айниқса, куз-қиш мавсумида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Учрашувда Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Алексей Миллер энергетика комплексидаги ҳамкорлик бўйича стратегик меморандумни имзоладилар. Ҳужжатга кўра, томонлар газ таъминоти ҳамда ташиш соҳасида, шунингдек, углеводородларни геология-қидирув ва қазиб олиш йўналишларида ҳамкорликни янада ривожлантирадилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон “Газпром” билан узоқ муддатли газ хариди бўйича музокаралар бошлагани хабар қилинган эди.
Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш
2022 йилнинг ноябрь ойида Россия Қозоғистон ва Ўзбекистонга Россия газини ушбу давлатлар орқали ташишни назарда тутувчи “уч томонлама газ иттифоқи” тузишни таклиф қилган эди.
2023 йил 24 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва "Газпром" компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди.
16 июнь куни Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича “йўл харитаси”имзоланган эди.
Сентябр ойининг охирида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мамлакатда инфратузилма Россия газини 1 октябрдан қабул қилишга тайёр эканини маълум қилган эди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигимаълумотларигакўра, шартнома доирасида жорий йилнинг 1 октябридан кунига 9 миллион кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Йиллик ҳажм эса қарийб 3 миллиард кубометрни ташкил этади ва бу келажакда оширилиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Россия газини Ўзбекистонга "Марказий Осиё — Центр" газ қувури орқали етказиб бериш лойиҳаси энг тезкор ва кам харажатли усул ҳисобланади. Уни амалга ошириш учун собиқ СССР даврида 1960 йилларда қурилган ва айни дамда фойдаланилмаётган газ инфратузилмасидан реверс усулида фойдаланилади.